Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

ИТИМ олдига қўшимча вазифалар қўйилди

16.08.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 13.08.2021 йилдаги “Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда иқтисодий тадқиқотлар сифати ва ролини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5223-сон қарор имзоланди.

 

Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳани ислоҳ қилиш бўйича ишлаб чиқилаётган ташаббусларнинг сифатини, олиб борилаётган ислоҳотлар натижадорлигини ошириш, шунингдек, 2022-2026 йилларда ҳудудлар, тармоқлар ва соҳаларни ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш мақсадида Президент Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

  • ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини жадаллаштиришга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларини илмий асосланган таклиф ва тавсиялар билан доимий равишда таъминлаб бориш;
  • жойларда мавжуд ресурслар базасини ўрганиш орқали иқтисодиёт тармоқларида янги ишлаб чиқариш занжирларини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар чоракда туманлар кесимида аҳоли орасида сўровлар ўтказиб бориш;
  • Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига қўшилиши жараёнларининг миллий иқтисодиётга таъсирини ўрганиб бориш;
  • саноатда кластерлар фаолиятини ривожлантириб бориш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
  • замонавий ахборот технологиялари ва идоралараро интеграциялашган маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига долзарб муаммоларни бартараф этишга қаратилган бизнес таҳлилларни тақдим этиб бориш.

 

Марказ тузилмасида:

  • Саноат кластерлари фаолиятини ривожлантириш шўъбаси;
  • IT-технологияларни жорий этиш ва маълумотлар базасини интеграциялаш шўъбаси;
  • Жамоатчилик билан алоқалар ва маркетинг шўъбасини ташкил этилади.

 

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон, Жиззах, Наманган, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида Марказнинг ҳудудий филиаллари тузилади.

 

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг янги тузилмаси тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

 

Валюталар курси

2024-11-25
  • USD:12829.07 (+0.00) сум
  • EUR:13344.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48