Вазирлар Маҳкамасининг 29.03.2016 йилдаги 93-сон қарори билан судлар ва адлия органлари моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди.
Ҳужжат билан жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди ва суд ижрочилари бўлимининг янги манзили белгиланди. Шунингдек “Инсон ва қонун” газетаси ва “Ҳуқуқ ва бурч” журнали таҳририятларини жойлаштириш учун бинонинг бир қисмини Адлия вазирлигига бепул ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди ва суд ижрочилари бўлими жойлашган Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти биноси бузилган.
Қарор билан суд ва суд ижрочилари бўлимини Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Миробод кўчаси, 19 уй манзили бўйича Адлия вазирлиги биносида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
“Инсон ва қонун” газетаси ва “Ҳуқуқ ва бурч” журнали таҳририятларига Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 1 уй манзилидаги бинонинг бир қисми топширилди.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз
Елена ЕРМОХИНА
тайёрлади.