Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Жисмоний шахслар айрим тўловлар бўйича воситачилик ҳақи тўлашдан озод этилади

10.03.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 09.03.2023 йилдаги “Аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида”ги ПҚ-88-сон Қарор имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, 2023 йил 1 майдан бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган айрим тўловлар бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи тўловчи – жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилади.

 

2023 йил 1 майгача пойтахтда ҳуқуқий  тажриба тариқасида виртуал касса билан қамраб олинган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида нақд пул ечиш хизматини кўрсатиш амалиёти жорий этилади.

 

Шунингдек, 2023 йилнинг май ойига қадар «HUMO» ва «UZCARD» банкоматларини, йил охиригача эса – уларнинг тўлов  терминаллари тизими интеграциясини якунлаш режалаштирилмоқда.

 

Ягона ғазна ҳисобварағи орқали ҳисоб-китобларни 24/7 режимида онлайн тартибда амалга ошириш мақсадида 2023 йил 1 сентябргача Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими Марказий банкнинг “Тезкор тўловлар” тизимига интеграция қилинади.

 

 

Ҳужжат Қонунчилик ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.03.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-11-28
  • USD:12848.38 (+0.00) сум
  • EUR:13512.64 (+0.00) сум
  • RUB:120.07 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48