Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Жисмоний тарбия соҳасида илмий тадқиқотлар тизими такомиллаштирилади

08.11.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 3.11.2022 йилдаги «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида:

  • бакалавриат  таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари мақбуллаштирилади ва жорий қилинади;
  • «Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)» бакалавриат таълим йўналишига камида иккинчи спорт разрядига эга бўлган, «Спорт турининг алоҳида йўналишлари» магистратура мутахассислигига эса камида Ўзбекистон спорт усталигига ёки Ўзбекистон гроссмейстерлигига номзод спорт разрядига эга бўлган абитуриентлар қабул қилинади;
  • «Менежмент (жисмоний тарбия ва спорт менежменти)», «Менежмент (спорт тадбирларини ташкил этиш ва бошқариш)» ва «Маркетинг (спорт маркетинги)» бакалавриат таълим йўналишлари битирувчи талабаларининг амалиёти яшаш ҳудудидаги маҳаллаларда амалга оширилади;
  • иқтидорли (қоида тариқасида, аъло баҳоларга битирган) битирувчиларнинг битирув олди амалиёти уларни миллий терма жамоаларнинг хорижда ўтказиладиган ўқув-йиғин машғулотлари ҳамда халқаро мусобақалар жараёнига жалб этиш орқали ташкил этилади;
  • талабаларнинг ўзлаштирган билими, малака ва кўникмаларини амалиётда қўллаш даражасидан келиб чиқиб, иқтидорли битирувчиларга спорт бўйича ҳакам ҳамда иккинчи тоифали тренер малака тоифасини белгиловчи гувоҳнома берилади.

 

Бундан ташқари, барча олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишларида қуйидаги спортчилар касбий (ижодий) кириш имтиҳонларини топширишдан озод қилинади ва уларга максимал балл берилади:

  • «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвонига эга бўлган;
  • «Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси» ёки «Халқаро гроссмейстер» спорт унвонига эга бўлган;
  • «Ўзбекистон спорт устаси» ёки «Ўзбекистон гроссмейстери» спорт унвонига эга бўлган;
  • Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб (1-ўрин) бўлган.

 

Мазкур спортчилар вариатив (ўзгарувчан) ўқув режалари асосида ўқитилади, шунингдек, улар маҳаллаларда спорт тўгаракларини очиш ва бошқариш, спорт тадбирларини ташкил қилиш, ёшлар ўртасида спортнинг афзалликларини тарғиб қилиш ишларига жалб қилинади.

 

Жисмоний тарбия ва спорт йўналишларида 2023 йил 1 январдан бошлаб Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси жорий қилинади. У жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига тайинланади.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2022-2025 йилларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолиятини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари);
  • Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолиятини комплекс ривожлантириш дастури;
  • Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети томонидан янги ишланма ва технологияларни яратиш ҳамда жорий этиш лойиҳаларини амалга ошириш дастури;
  • 2022-2025 йилларда Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти фаолиятини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) ва б.

 

Ҳужжат 7.11.2022 йилда «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган.

 

Лола Абдуазмова.

 


Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48