Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Жисмоний шахс – норезидент хизмат кўрсатганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади 2025 йил якуни бўйича кичик бизнес статистика ҳисоботларини топширмайди Қачон ва қандай тартибда ўртача иш ҳақи ҳисобланиши керак

Жисмоний тарбия университетида бадминтон кафедраси очилади

16.03.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2020 йилдаги 143-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида бадминтон спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

 

Асосий йўналишлардан бири – бадминтон спорт тури билан шуғулланувчилар учун шарт-шароитлар яратиш, ушбу йўналишда давлат-хусусий шериклик субъектларининг фаолиятини ривожлантириш.

 

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида бадминтон спорт тури учун кафедра ташкил қилинади ҳамда ушбу йўналиш бўйича бакалавриатга қабул квоталари оширилади.

 

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида бадминтон спорт тури учун 3 ойлик қисқа муддатли қайта тайёрлаш курслари ташкил этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.03.2020 йилдан кучга кирди.


.

Валюталар курси

2025-03-07
  • USD:12918.36 (+0.00) сум
  • EUR:13951.83 (+0.00) сум
  • RUB:144.65 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 4 март№ 09