Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бўнак қисмларга бўлиб тўланса, импорт товарни қандай курсда кирим қилиш керакЎзбекистонда хорижий компанияларнинг ваколатхоналарини тугатиш нима учун мураккаблашмоқда 2025 йил апрель учун совуқ сув бўйича ҳисобот қандай топшириладиИмпорт қилинган дори воситаларининг харид қийматини аниқлаш учун қайси БЮДни ҳисобга олиш керак Маркетплейсда ҳисобни қандай юритиш керак Апостиль қачон қўйилади

“Жиззах” ЭИЗ кенгайтирилди, 8 та янги КСЗ барпо этилди

05.08.2019

Рус тилида ўқиш

 

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 августдаги 643-сон қарорида назарда тутилган.

 

“Жиззах” эркин иқтисодий зонаси ҳудуди умумий майдони 182,1 гектар бўлган, Жиззах вилоятининг тўртта туманида жойлашган ер участкалари ҳисобига кенгайтирилади. Бу билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ЭИЗ қатнашчилари томонидан қопланади. Тушган маблағлар янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш учун мақсадли сарфланади.

 

Бундан ташқари, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва давлат мулки объектлари негизида янги туман кичик саноат зоналари ташкил этилади: Бахмал (13 га), Ғаллаорол (5,2 га), Дўстлик (2 га), Зомин (4 га), Зарбдор (4,8 га), Зафаробод (3 га), Мирзачўл (5,27 га) ва Янгиобод (1 га).

 

Жиззах вилояти КСЗлари ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига у ерда амалга ошириладиган фаолият турига қараб, ортиб борувчи коэффициентлар қўлланмаган, ижара тўловининг энг кам ставкалари белгиланган ҳолда 5 йилга узоқ муддатли ижарага берилади. Кейинчалик бизнес-режаларни бажариш, иш ўринлари ташкил этиш ва сақлаш, барча турдаги солиқларни ҳамда бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан мулк ҳуқуқи берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.