Бу ҳақда Президентнинг 27.03.2017 йилдаги «Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги Қарорида эълон қилинган бўлиб, унинг матнини ЎзА чоп этди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Жиззахда Шароф Рашидов уй-музейи ташкил этилади
Жиззахда Шароф Рашидов уй-музейи ташкил этилади
28.03.2017
Аввал Олий Мажлис Сенати Жиззах вилояти Жиззах туманига Шароф Рашидов номини бериш тўғрисида қарор қабул қилган эди, деб таъкидланади ҳужжатда.
Тузилган Ташкилий қўмитага Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш топширилган, унда қуйидагилар кўзда тутилади:
- атоқли арбоб шарафига номи ўзгартирилган туманда унинг хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуасини барпо этиш ва ҳайкалини ўрнатиш;
- Жиззах шаҳрида адибнинг мемориал уй-музейини ташкил этиш ва музей ҳудудини ободонлаштириш;
- Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан адибнинг “Сайланма” китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;
- Шароф Рашидов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Халқимизнинг оташқалб фарзанди” номли хотира китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;
- Шароф Рашидовнинг ҳаёти ва ижтимоий-ижодий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш;
- “Шароф Рашидовнинг Ўзбекистон тарихида тутган ўрни” мавзусида илмий конференция ўтказиш;
- мамлакатимиздаги олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва умумий ўрта таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда таниқли адиб ва олимлар, санъаткорлар иштирокида Ш. Рашидов хотирасига бағишланган тадбирлар ташкил этиш;
- 2017 йил ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Жиззах ва Тошкент шаҳарларида Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган хотира кечасини ўтказиш.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Вы можете оставить свой комментарий.
Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения. |
Янги сонларда ўқинг
2024, 26 ноябрь№ 48
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
2024, 26 ноябрь№ 48
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»