Президент 27.07.2017 йилда «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо чекди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.
Ҳужжатда ЮНЕСКО ва “DGP Research & Consulting” билан ҳамкорликда жалб этилган нуфузли хорижий экспертлар гуруҳининг хулосалари келтирилган. Жорий йилнинг январь-июнь ойларида мутахассислар маҳаллий таълим тизимининг комплекс таҳлилини ўтказишди ва унинг натижалари бўйича қуйидаги камчиликлар қайд этилди:
- олий таълим жараёнида назария ва амалиёт яхлитлиги таъминланмаганлиги. Талабаларнинг малакавий амалиётларини ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказиш самарали ташкил этилмагани оқибатида битирувчиларнинг аксарият қисми тайёр мутахассис бўлиб чиқиш ўрнига, ишга жойлашгандан кейин қайтадан ўз касбини, мутахассислигини ўрганаяптии;
- таълим сифатини назорат қилиш механизми замонавий талабларга жавоб бермаслиги, таълим муассасаларида малакали педагог ва бошқарув кадрларининг етишмаслиги:
- хорижий таълим муассасалари билан самарали ҳамкорлик етарлича йўлга қўйилмаганлиги;
- иқтисодиёт соҳаларининг истиқболда кадрлар тайёрлашга буюртмаларини шакллантириш, битирувчиларга қўйиладиган малакавий талабларни ишлаб чиқиш, тармоққа зарур бўлган мутахассисларни тайёрлаш сифатини таъминлаш жараёнидаги иштироки талабга жавоб бермайди;
- олий таълим – илм-фан – ишлаб чиқариш ўртасида узилишлар мавжуд, интеграция таъминланмаган.
Мазкур камчиликларни бартараф этиш учун қарорда кўзда тутилган бутун бошли комплекс чора-тадбирлар йўналтирилган (қуйидаги жадвалга қаранг).
Тадбирлар
|
Масъул органлар |
бир ой муддатда кадрлар буюртмачилари ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда мутахассислар тайёрлаш мазмуни, битирувчиларнинг билим ва кўникмасига қўйиладиган талабларни мужассамлаштирувчи олий таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг малакавий талаблари, ўқув режалари ва дастурларини соҳа эҳтиёжидан келиб чиқиб, янгидан ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш
|
Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари раҳбарлари, тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарлари |
жорий йилнинг 1 сентябригача ривожланган хорижий давлатларнинг энг илғор тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда ўқув режалари ва фан дастурлари, ўқув адабиётлари, шу жумладан, ўқув-методик комплексларининг халқаро стандартлар асосида замонавий, мутлақо янги талаблар асосида ишлаб чиқилиши ва босқичма-босқич жорий этилишини ташкил қилиш |
|
6 ой муддатда комплекслар таркибидаги вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли тармоқ (соҳа) ҳамда ҳудудларнинг жорий ва истиқболли ривожланиш дастурларини ҳисобга олиб, олий малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни йиллар кесимида аниқ манзилли, касб ва таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликларини кўрсатган ҳолда, аниқ баланс берадиган ҳисоб-китоблар асосида ишлаб чиқиш |
|
олий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишлари бўйича ҳар бир талабасининг 2-курсдан бошлаб тегишли тармоқ (соҳа)нинг муайян ташкилотлари ва корхоналарида малакавий амалиётлари тизимли равишда ўтказилишини, шунингдек, уларнинг амалий машғулотларини бевосита ишлаб чиқаришда ташкиллаштириш ҳамда битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича аниқ чоралар кўриш |
|
ишлаб чиқариш, илм-фан ва таълим ўртасида интеграцияни чуқурлаштириш учун комплекслар таркибидаги вазирликлар ва идораларга қарашли тармоқлар (соҳалар)ни илмий-техник ривожлантириш йўналишлари муаммоларига бағишланган мавзулар базасини шакллантириш ҳамда бу муаммоларни олий таълим муассасалари билан хўжалик шартномалари тузган ҳолда ҳал этишга уларнинг илмий салоҳиятини, айниқса, ёш олимлар ва тадқиқотчиларни тизимли тарзда жалб этиш
|
|
ўқитишнинг замонавий шакллари ва методларини, компьютер ва ахборот-коммуникация технологияларини таълим жараёнига жорий этиш, олий таълим муассасаларини замонавий ўқув-лаборатория анжомлари ва ўқув-методик адабиётлар билан таъминлаш, илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, олий таълим муассасаларининг замонавий илмий лабораторияларини ташкил этиш ва ривожлантириш чораларини кўриш
|
|
ҳар ойда олий таълим муассасасининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан тармоққа (соҳага) оид янгиликлар, ривожлантириш истиқболлари, таълим мазмунини такомиллаштириш, илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш ва келгусидаги вазифаларни белгилаб олиш юзасидан учрашувлар ўтказиб бориш тартибини ўрнатиш
|
|
2017/2018 ўқув йилидан бошлаб ҳар бир олий таълим муассасасида барча курсларда камида 2 та гуруҳда мутахассислик фанларини инглиз тилида ўқитишни босқичма-босқич ташкил этиш, инглиз тилида дарс ўтадиган профессор-ўқитувчиларни мақсадли тайёрлаш, уларнинг хорижда тегишли тайёргарликдан ўтишини ташкил этиш, шунингдек, ўқув машғулотларини олиб боришга хорижий мутахассисларни жалб қилиш, машғулотларни ривожланган давлатлар олий таълим муассасаларида бугунги кунда фойдаланилаётган замонавий ўқув адабиётлари асосида ўтилишини йўлга қўйиш
|
Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар |
истиқболли илмий-педагогик кадрларни, биринчи навбатда, муҳандислик-техника ва архитектура таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари педагогларининг ривожланган давлатлар (Жанубий Корея, Япония ва Германия)да 2-3 ойлик курсларда ўзаро ҳамкорлик бўйича тузилган шартномалар, ҳомийлик ва халқаро ташкилотлар грантлари маблағлари ҳисобидан, шунингдек, Президентнинг “Истеъдод” жамғармаси орқали мутахассислиги бўйича янги билимларни эгаллашга йўналтирилган малака оширишларини ташкил этиш, олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахассисларни мунтазам равишда жалб этиш
|
|
2017/2018 ўқув йилидан бошлаб магистратурада кадрлар тайёрлаш тизимини танқидий таҳлил қилиш, магистратура таълими жараёнининг барча босқичларини такомиллаштириш, уларни замонавий ёндашувлар асосида ташкил этиш чораларини кўриш
|
|
докторантлар, магистратура талабаларини корхона (муассаса)ларнинг муаммоли масалаларига бағишланган диссертация мавзулари устида ишлашини, шунингдек, тажриба-синовларни корхона (муассаса)ларда ўтказиш, амалиётга татбиқ этилган ишлар муаллифлари бўлган ҳамда ихтирочилик патентини қўлга киритган докторант ва магистрларни ўқитувчи лавозими бўйича ойлик иш ҳақи миқдорининг 10 баробаригача корхона ва ташкилотлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш чораларини кўриш
|
|
2 ой муддатда республика олий таълим муассасаларининг ҳар йилги рейтингини аниқлаш бўйича миллий тизимни такомиллаштириш юзасидан таклифларни киритиш
|
|
2017/2018 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари кафедраларининг мақомини кўтариш, бунда уларнинг таълим сифатини ошириш бўйича масъулиятини кучайтириш, кафедра ва профессор-ўқитувчилар томонидан юритиладиган турли статистик ва бошқа ҳисоботлар сонини оптималлаштириш орқали уларни тайёрлаш жараёнларини электрон форматга ўтказиш чораларини кўриш
|
|
тегишли вазирликлар ва идоралар ҳузурида ўз вазифаларни амалга ошириш учун oлий таълим муассасалари раҳбарлари, сoҳанинг етук мутаxассислари, профессор-ўқитувчиларидан иборат таркибдаги Мувофиқлаштирувчи кенгашларини ташкил этиш
|
Олий таълим муассасаларига бириктирилган Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари (2 ой муддатда) |
бириктирилган ҳар бир олий таълим муассасасини 2030 йилгача бўлган даврда ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, олий таълим муассасаси бўйича белгиланган парамeтрларни сўзсиз бажариш, ўқув лабoратoрия базасини янгилаш бўйича белгиланган топшириқларнинг бажарилишини ҳар чорак якуни бўйича мунтазам муҳокама қилиб боришни йўлга қўйиш
|
|
2021 йилгача бириктирилган олий таълим муассасаларидан камида биттасининг нуфузли халқаро рейтинг агентликлари томонидан эътироф этилишини (рейтинг рўйхатида эълон қилинишини) таъминлаш бўйича аниқ мақсадли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш
|
|
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларида магистратура босқичида таълим муассасаларининг бошқаруви мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш
|
ХТМ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва МВ биргаликда (4 ой муддатда) |
педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилишда абитуриентларни кириш тест синовлари билан бир қаторда уларнинг касбий лаёқатини аниқлаш бўйича ижодий суҳбат ўтказиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш
|
|
ҳудудларнинг педагог кадрларга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида педагогика таълим йўналишларига давлат грантлари асосидаги қабул квоталари улушини ошириш орқали мақсадли қабулни ташкил этиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш
|
|
ўқув-методик ва моддий-техника базаси замонавий талабларга жавоб бермайдиган, олий таълим муассасаларидан узоқда жойлашган, таълим сифати ва битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари паст бўлган академик лицейларни тугатиш, академик лицейларни фақат юқори илмий ва педагогик салоҳиятга эга олий таълим муассасалари таркибида биттадан қолдириш
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, ХТВ (бир ой муддатда) |
ўз фаолиятини давом эттирадиган академик лицейларга умумтаълим мактабларини битирган энг билимли, қобилиятли ёшларни қабул қилиш механизмини ишлаб чиқиш ва 2018/2019 ўқув йилидан жорий қилиш
|
|
академик лицейларда ўқитиш сифатини тубдан ўзгартириш, битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларини кескин ошириш, бунда олий таълим муассасалари ректорларининг шахсий масъулиятини кучайтириш
|
|
олий таълим муассасаси учун психолог ва ҳар бир талабалар турар жойи учун тарбиячи-педагог штатини жорий этиш
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази билан биргаликда (3 ой муддатда) |
меҳнатга ҳақ тўлаш разряди бўйича олий таълим муассасалари маънавият ва маърифат бўлими бошлиғининг лавозим разрядини 16-разрядга, бўлим ходимларининг лавозим разрядини 14-разрядга кўтариш
|
|
олий таълим муассасалари гуруҳ мураббийларининг фаолияти самарадорлиги ва масъулиятини янада ошириш, уларнинг доимий рағбатлантириб борилишини таъминлаш мақсадида ҳар бир гуруҳ мураббийига (жумладан, мураббийлар кенгаши раҳбарларига) ойлик маошининг 25 фоизигача миқдорда устама ҳақ тўланишини таъминлаш
|
|
ҳар ўқув йилида маънавий-маърифий ишларни молиялаштириш мақсадида таълим муассасаси харажатлари сметасининг камида 5 фоизини юқорида назарда тутилган харажатлар учун ажратиш
|
|
ёшларга қулай шароитлар яратиш мақсадида ижарада турувчи талабаларни рўйхатга олиш тартибининг соддалаштирилган шаклини ишлаб чиқиш
|
ИИВ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда (2 ой муддатда) |
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.