Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Кам литражли автомобиллар учун божхона божлари камайтирилди

19.06.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 16.06.2023 йилдаги “Аҳолининг енгил автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-193-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга асосан, 2026 йил 1 январга қадар, Ўзбекистоннинг божхона чегарасини кесиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига 1 йилдан ошмаган янги енгил автотранспорт воситаларини (ТИФ ТН кодлари 8703 21 10, 8703 22 10 ва 8703 31 10) олиб киришда божхона божларининг қуйидаги ставкалари қўлланилади:

  • двигатель цилиндрларининг иш ҳажми 1 000 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспорт воситалари учун – ноль ставкаси (амалдаги ставка – 15% + $0,4 / см куб);
  • двигателъ цилиндрларининг иш ҳажми 1 200 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспорт воситалари учун – 5 фоизли ставкаси (амалдаги ставка – 15% + $0,6 /см куб).

 

Тегишинча, двигатель ҳажми 1 000 см кубгача бўлган автомобиллар учун божхона божларининг умумий суммаси ҳозирги 39-43%дан 19-23%гача камайтирилади, двигатель ҳажми 1 000-1 200 см куб бўлган автомобиллар учун эса – 44-52%дан 30-36%гача камайтирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.06.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.