Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Кам таъминланган оилага микрокредит қандай шартлар билан берилади

25.10.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2017 йилдаги 857-сон қарори билан Кам таъминланган оилаларни бандлик билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат билан муайян меҳнат турлари билан шугулланиш истагида бўлган кам таъминланган оилаларга имтиёзли шартларда микрокредитлар ажратиш тартиби белгиланди.

 

Бундай оилалар рўйхати ишчи гуруҳ томонидан шакллантирилади, унинг таркибига Касаба уюшмалари Федерацияси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек тижорат банкларининг масъул ходимлари киради.

 

Микрокредит ажратиш ва уни қайтариш шартлари мазкур низом доирасида қуйидагича кўринишга эга:

Микрокредит миқдори

ЭКИҲнинг100 баробаригача

Йиллик фоиз ставкаси

4%

Ажратиш муддати

3 йилдан кўп бўлмаган муддатга

Имтиёзли давр

6 ойгача

Узайтириш ҳуқуқи

йўқ

Ким томонидан берилади

МБ аниқлаб берган рўйхатдаги тижорат банклари томонидан ОАВда кенг ёритилган ҳолда

Ким олади

Кам таъминланган оиланинг вояга етган аъзоси

Бериш учун асос

Тижорат банки кредит қўмитасининг қарори

Қандай мақсадлар учун

- меҳнат билан бандликни таъминловчи асбоб-ускуналар ҳарид қилиш (тикув машиналари, матолар ва бошқа сарф материаллари, косибчилик фаолияти учун инвентарлар, маиший, компьютер ва бошқа техникалар ва бошқалар);

- шахсий томорқа участкаларини ривожлантириш (кичик-иссиқхоналар барпо этиш, чорва моллари, парранда сотиб олиш, огилхона ва товуқхона қуриш, боғдорчилик инвентарлари ва асбоблари ҳарид килиш).

Олиш учун зарур ҳужжатлар

- ариза;

- шахсий томорқа участкаларини ривожлантириш мақсадлари учун микрокредит сўралган ҳолларда қарз олувчида томорқа участкаси мавжудлиги кўрсатилган ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан берилган маълумотнома;

- микрокредитни қайтаришнинг таъминланиши тўгрисида ҳужжат. 

Микрокредит таъминоти

-  мол-мулк гарови;

- тижорат банки ёки суғурта компанияси кафолати;

- учинчи шахс кафиллиги;

- қарз олувчи томонидан олинган микрокредитни қайтармаслик хатарининг банк фойдасига суғурта қилинганлиги.

Қоплаш ва фоизларни тўлаш

нақд пулда, банк пластик карточкалари орқали ёки қарз олувчининг омонат ҳисобварағидан пул ўтказиб бериш йўли билан.

 

Шунингдек, низомда микрокредитлар ажратишнинг батафсил босқичма-босқич схемаси, субъектлар ва уларнинг хатти-ҳаракатлари ҳамда амалга ошириш муддатлари келтирилган.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Ленара Хикматова.

 


Валюталар курси

2024-12-13
  • USD:12860.09 (+0.00) сум
  • EUR:13515.95 (+0.00) сум
  • RUB:123.64 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50