Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Кам таъминланган оилаларга куни узайтирилган гуруҳлар учун тўлов қоплаб берилади

17.08.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2021 йилдаги 523-сон қарори билан Кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомга асосан кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

 

Оила "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилади.

 

Ҳар бир фарзанд учун ота-она тўлови ўқув йили давомида ҳар бир ой учун БҲМнинг 25%игача бўлган миқдорда қопланади.

 

Низом Президентнинг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон қарорига асосан умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловидан озод этилган кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари умумтаълим муассасалари билан биргаликда ҳар йили 1 августга қадар Халқ таълими вазирлигининг "Ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида мавжуд бўлган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида тегишли умумтаълим муассасаларида таълим олаётган кам таъминланган оилалар фарзандларини аниқлайди. Рўйхат 5 августга қадар шакллантирилади.

 

Шакллантирилган рўйхатлар ҳар йили 10 августга қадар туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги бўлими, "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг бўлими билан келишилади ва халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашига тасдиқлаш учун киритилади.

 

Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашининг ота-она тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинганидан сўнг бир кун ичида туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мазкур қарорни тегишли умумтаълим муассасаларига етказади.

 

Умумтаълим муассасаси қарор келиб тушган кундан бошлаб уч кун ичида мазкур қарорда назарда тутилган ўқувчиларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан шартнома тузади. Тўлов ота-оналар билан умумтаълим муассасаси ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади. Шартномалар бир ўқув йили учун тузилади.

 

Туман (шаҳар) ҳокимлиги ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди бўлимининг бухгалтерия бўлими томонидан тўлов ўқув йили (сентябрь - май ойлари) давомида ойма-ой тўлаб борилади.

 

Жорий ой учун тўлов шу ойнинг ўнинчи санасидан кечиктирмасдан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.