Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил I чораги учун кимлар танланма кузатувга тушганСуғурта харажатлари қандай тан олинади ва солиқлар солинади Ўзбекистонда Электрон тижорат қоидаларида нималар ўзгармоқда

Камбағал оилалар реестридаги оилаларга энергия сарфи учун компенсация тўланади

07.04.2025

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 02.04.2025 йилдаги «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишда эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-134-сон Қарор имзоланди.

 

2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелга қадар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва ёрдамини олувчи ҳамда Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга, шунингдек, реестрларга киритилмаган, бироқ даромади ҳар бир оила аъзосига энг кам истеъмол харажатларининг 1,5 бараваридан ошмайдиган кам таъминланган оилалар мезонларига тушувчи оилаларга:

  • электр энергияси истеъмоли бўйича ойига базавий меъёрдан 150 кВт соатгача;
  • табиий газ истеъмоли бўйича иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади. 

 

2025/2026 йиллар иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўшимча моддий қўллаб-қувватлаш учун қуйидагиларга 1 млн сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам тўланади:

• Реестрларга киритилган оилаларга;

• реестрларга киритилмаган, лекин «маҳалла еттилиги» хулосаси асосида ёрдамга муҳтож оилаларга.


Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.04.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


.

Валюталар курси

2025-04-07
  • USD:12947.20 (+0.00) сум
  • EUR:14222.50 (+0.00) сум
  • RUB:153.38 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг