Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2024 йилдаги "Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификаторини амалга киритиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМҚ-614-сонли қарори қабул қилинди.
Президентнинг 06.09.2024 йилдаги ПФ-135-сонли Фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 январдан бошлаб ер фондининг барча тоифалари ва ер турлари, шу жумладан илгари мавжуд бўлган ва янги ажратилаётган (реализация қилинаётган) ер участкасининг рухсат этилган фойдаланиш турига мувофиқ бўлиши шарт.
Ҳужжатда қуйидагилар белгиланган:
- капитал қурилиш объектларига ер билан узвий боғлиқ бўлган ва уларнинг мақсадли вазифасига номутаносиб зарар етказмасдан кўчириб бўлмайдиган бинолар, иншоотлар ва тугалланмаган қурилиш объектлари киради;
- бир ҳудудий зонада жойлашган барча ер участкалари учун уларга туташ ер участкалари рухсат этилган ер участкалари деб тан олинади.
2025 йил 1 январдан бошлаб ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ва капитал қурилиш объектларидан фойдаланиш мақсадлари ҳар бир ҳудудий зона учун тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан шаҳарсозлик регламенти талабларига мувофиқ белгиланади ва Давлат шаҳарсозлик кадастри маълумотларида акс эттирилади.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- ер участкаларидан фойдаланиш турлари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификатори;
- илгари рўйхатдан ўтказилган ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом;
- Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини аниқлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти;
- Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини ўзгартириш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги Маъмурий регламент;
- Ер участкасидан шартли равишда рухсат этилган фойдаланишга рухсат олиш бўйича Маъмурий регламент.
Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 1 октябрдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова