Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Касаначиларга субсидия қандай берилади

27.07.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  307-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Президентнинг 2023 йил 12 июндаги “Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-91-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган.

 

Ҳужжат билан Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига уларнинг дастлабки 3 ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.

 

Субсидия олиш учун ҳоким ёрдамчисининг тавсияси асосида маҳаллий меҳнат органига ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиш лозим.

 

Мурожаатда касаначининг маълумотлари, манзили, субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварағи кўрсатилади. Мурожаат 3 иш куни давомида кўриб чиқилади.

 

Субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг субсидия 5 иш куни ичида ариза берувчига ўтказиб берилади.

 

Субсидия бериш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:

  • ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
  • касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома Ягона электрон шартномалар ахборот порталида рўйхатдан ўтказилмаганда;
  • касаначининг дастлабки 3 ой давомидаги даромади миқдори тўғрисидаги маълумот ҳаққонийлиги тасдиқланмаса.

 

Ариза берувчи субсидияни ажратиш рад этилганлиги ҳақида 1 кун давомида хабардор қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.07.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48