Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш тартиби белгиланди

09.07.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 04.07.2020 йилдаги «Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 421-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат Президентнинг 01.02.2019 йилдаги «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5647-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Белгиланишича:

 

а) кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш қуйидагилар томонидан амалга оширилади:

  • Транспорт вазирлиги – I, II ва III гуруҳларга кирувчи кемалар бўйича;
  • Фавқулодда вазиятлар вазирлиги – кичик ҳажмли кемалар бўйича;
  • Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари – ўзига тегишли I, II ва III гуруҳларга кирувчи кемалар ҳамда кичик ҳажмли кемалар бўйича;

 

б) I, II ва III гуруҳларга кирувчи кемалар ва (ёки) кичик ҳажмли кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолият бўйича берилган лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин;

 

в) аввал берилган кема ҳайдовчиси гувоҳномалари 2020 йил 31 декабрга қадар ҳақиқий ҳисобланади.

 

Транспорт вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда ДХХ Чегара қўшинларига:

а) икки ой муддатда:   

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича намунавий ўқув режаси ва дастурларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш;
кема ҳайдовчиси гувоҳномаларининг бланкаларини Марказий банкнинг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонасида тайёрлашни ташкил этиш;

б) амалдаги кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини кема ҳайдовчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш натижалари бўйича алмаштириш;

в) кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисидаги маълумотлар ОАВ орқали кенг ёритилиши таъминлаш вазифаси топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида эълон қилинган ва 04.07.2020 йилдан кучга кирган.

 

Баҳодир Қаюмов.