Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Президентнинг янги ПФ-184-сон Фармони: 2025 йилдан айрим ҳуқуқбузарликлар учун икки томонлама жавобгарлик бекор қилинади Етказиб берувчининг маҳсулотларини тарғиб қилиш бўйича тренингни қандай ўтказиш керак Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари

Кейинги 5 йил учун кимё саноати ривожланишининг устуворликлари белгилаб берилди

25.08.2017

Президентнинг 23.08.2017 йилдаги ПҚ-3236-сон қарори билан 2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури тасдиқланди. Ҳужжат матни давлат раҳбарининг сайтида жойлаштирилган.

 

Дастурни амалга ошириш доирасида:

  • Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва «ЎзИнжиниринг» РЛИ лойиҳаолди ҳужжатлари, шу жумладан ДТИА/ДТИҲ ва ТИА/ТИҲ ишлаб чиқилишини, хорижий лойиҳа институтлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ва мамлакатимиз стандартларига адаптация қилинишини мувофиқлаштиради;
  • инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатлари фақат тармоқ илмий-техник кенгаш ва «Ўзкимёсаноат» АЖ ихтисослаштирилган тармоқ эксперт кенгашининг ижобий хулосалари бўлган тақдирдагина ваколатли органларга экспертизага киритилади;
  • «ЎзИнжиниринг» РЛИ инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳаолди ҳужжатларини, хусусан мамлакатга истиқболсиз, маънан ва жисмонан эскирган асбоб-ускуна ва технологияларни олиб киришни истисно қилиш учун батафсил экспертизадан ўтказади;
  • инвестиция лойиҳалари бўйича тендер ҳужжаларини ишлаб чиқишда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва «ЎзИнжиниринг» РЛИ иштирок этади ва ўтказилаётган тендер савдоларининг шаффофлиги борасида батафсил экспертизадан ўтказади;
  • инвестиция лойиҳалари бўйича тендер ҳужжатларида мажбурий тартибда маҳаллий пудратчи ташкилотларни жалб этиш ва республикамизда ишлаб чиқариладиган халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган моддий-техник ресурсларни харид қилиш шартлари кўрсатилади;
  • Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси унумдорлик, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлиги, энергия ва ресурс тежамкорлиги, экологик стандартлар, таклиф этилаётган нархларнинг ўртача жаҳон нархларига ва ўрнатилган бозор конъюнктурасига мослиги бўйича жаҳон стандартларига жавоб берадиган илғор технологиялар ва асбоб ускуналарнинг жаҳон бозорини чуқур таҳлил этишдан келиб чиққан ҳолда тендер таклифларини батафсил баҳолайди;
  • шунингдек, мазкур идора импорт контрактларини инвестиция лойиҳаларини, энг аввало, хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида харид қилинаётган асбоб-ускуналар, техника ва технологиялар, бутловчи қисмларнинг нарх параметрлари қисмида батафсил экспертизадан ўтказади;
  • Дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларининг техник кузатуви «ЎзИнжиниринг» РЛИнинг мажбурий иштироки, зарур ҳолларда халқаро стандартлар бўйича лойиҳаларни лойиҳалаш ва амалга оширишда тажрибага эга бўлган хорижий компанияларни жалб қилган ҳолда амалга оширилади.

 

Дастурни амалга ошириш учун Ишчи гуруҳ ташкил этилган бўлиб, унга қатор топшириқлар берилган. Шунингдек, ҳужжат билан айрим ташкилий масалалар тартибга солинган.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  



Олег Заманов,

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-12-04
  • USD:12825.43 (+0.00) сум
  • EUR:13493.63 (+0.00) сум
  • RUB:120.98 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48