Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

“KfW” банки Ўзбекистонда касб-ҳунар таълимини қўллаб-қувватлайди

25.12.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2024 йилдаги 864-сон "Германия Федератив Республикаси Ҳукумати билан молиявий ҳамкорликда Ўзбекистонда касбий таълимини қўллаб-қувватлаш дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМҚ-864-сон қарори қабул қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Германия Федератив Республикасининг «KfW» банки ўртасида 2023 йил 8 ноябрда имзоланган Ўзбекистонда касб-ҳунар таълимини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Битим 5 йил муддатга 16 млн евро миқдорида грант ажратилишини назарда тутади.

 

Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги «KfW» банкининг "Ўзбекистонда касб-ҳунар таълимини қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси учун ажратилган грантдан мақсадли фойдаланиш ва уни самарали амалга ошириш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

 

Ҳужжат билан:

  • «KfW» банки грантини қурилиш, монтаж, таъмирлаш ва жиҳозлаш учун йўналтириладиган касб-ҳунар маҳорати марказлари рўйхати;
  • "Ўзбекистонда касб-ҳунар таълимини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасининг техник-иқтисодий параметрлари тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинди ва 23.12.2024 йил  кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова