Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил февраль ойи учун бош бухгалтер режаси Ўзини ўзи банд қилган шахснинг ижтимоий солиқни оширилган миқдорда тўлаши унинг пенсиясига қандай таъсир қилади ҚҚС бўйича имтиёзларни қандай қўллаш ва ҳисобга олиш керак

Кибержиноятчилик билан курашиш бўйича мутахассислар тайёрланади

29.01.2025

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 22.01.2025 йилдаги «Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳаси учун профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-17-сон Қарор имзоланди.

 

Келгуси ўқув йилидан ИИВ Академиясида «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» йўналиши бўйича бакалавриатга қабул бошланади. Ўқиш муддати тўрт йилни ташкил этади.

 

Математика, информатика, дастурлаш ва ахборот технологияларидан халқаро, минтақавий ва республика олимпиада совриндорлари дастлабки танловдан ўтгандан сўнг якуний якка тартибдаги суҳбатсиз ўқишга қабул қилинади.

 

Ўз навбатида, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» магистратура мутахассислигига қабул бошланади. Ўқиш муддати бир йилни ташкил этади. Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан белгиланадиган халқаро нуфузли
IT-сертификатларга эга бўлган номзодлар «Информатика ва ахборот технологиялари» фанидан имтиҳонлардан озод этилади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.01.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев