Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ТСОЯЭАТга маълумотлар ўз вақтида киритилмаганлиги учун қачон жарима солиниши мумкин Таътил пулини ҳисоблашда мукофотларни ҳисобга олиш керакми Моддий ёрдамни қандай тўлаш керак

Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури такомиллаштирилади

10.09.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 07.09.2024 йилдаги “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-312-сон қарор имзоланди

 

“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида қуйидаги механизмлар амалиётга жорий этилмоқда:

  • бир лойиҳа доирасида 300 млн сўмгача микрокредитларни, шундан 100 млн сўм гаровсиз қисмини “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ  (кейинги ўринларда — Компания) маблағлари ҳисобидан, 200 млн сўмгача қисмини банклар ва микромолия ташкилотларининг (кейинги ўринларда — микрокредит берувчилар) ўз маблағлари ҳисобидан ажратиш;
  • гаровсиз ажратилган 100 млн сўм доирасида микрокредитлар бўйича кредит таваккалчилигини давлат ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимлаш ёки улар бўйича Компаниянинг портфель кафиллигини тақдим этиш;
  • микрокредит берувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган 100 млн сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш тизимига ўтиш.

 

Дастур доирасида 100 млн сўмгача гаровсиз микрокредитлар:

  • барча микрокредит берувчилар томонидан камида 1 йил мобайнида фаолият юритаётган ва ижобий кредит тарихига эга бўлган кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилади. Бунда бошқа талаблар ва мезонлар киритилишига йўл қўйилмайди;
  • 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб кичик тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган ҳудуд тоифасидан келиб чиққан ҳолда Компания томонидан микрокредит берувчиларга қуйидаги ставкаларда қайта молиялаштирилади:
    • 5-тоифа учун — 12,5 %;
    • 4-тоифа учун — 13,5 %;
    • 3-тоифа учун — 14,5 %;
    • 2-тоифа учун — 17 %;
    • 1-тоифа учун — 18 %;
  • Йиллик ставкаси 24 %дан ошганда ёки 1–3-тоифадаги туманда (шаҳарда) савдо ва умумий овқатланиш фаолияти билан боғлиқ лойиҳалар учун айланма маблағларни тўлдиришга ажратилганда, Компания томонидан қайта молиялаштирилмайди ва улар бўйича портфель кафиллиги тақдим этилмайди. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.09.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


Валюталар курси

2024-09-18
  • USD:12732.56 (+0.00) сум
  • EUR:14181.53 (+0.00) сум
  • RUB:139.37 (+0.00) сум