“Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 31.12.2015 йилдаги ЎРҚ-398-сон Қонун билан СКнинг 300-моддасига ўзгартиришлар киритилди.
Ўзгартиришлар ЯСТ тўлашга ўтмаган микрофирмалар ва кичик корхоналарга дахл қилди. Мазкур корхоналар ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловларни амалга оширмайдиганлар тоифасидан чиқарилди. Эндиликда кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобот даври учун солиқ солинадиган база 200 ЭКИҲдан ошмаган тақдирда ушбу солиқ бўйича жорий тўловларни амалга оширмасликка ҳақли бўлади.
Гўзал ИСЛАМОВА,
экспертимиз.