Президентнинг 10.01.2019 йилдаги ПФ-5621-сон Фармони чиққандан кейин КСЗ иштирокчиси бўлишга қарор қилган ташкилотлар эндиликда бу имтиёз ва преференцияларга эга бўла олмайдилар. Лекин фаолият кўрсатаётган иштирокчилар барча имтиёзларни 2020 йилнинг 1 январига қадар сақлаб қоладилар.
Маълумот учун: кичик саноат зонаси – муайян ер участкасини ўз ичига олувчи ҳудуд, алоҳида ҳолларда эса – муҳандислик-техника коммуникациялари билан таъминланган ишлаб чиқариш майдонлари.
Эркин иқтисодий зоналардан фарқли ўлароқ, КСЗ иштирокчиларига тақдим этиладиган имтиёзлар бирхиллаштирилмаган:
а) солиқ имтиёзларининг тури, тартиби ва қўллаш муддатлари КСЗ жойлашган минтақалар кесимида фарқланади. Буларнинг барчаси у ёки бу КСЗни ташкил этиш назарда тутилган ҳужжатда қайд этилади.
Масалан, Тошкент ва Тошкент вилоятидаги КСЗ иштирокчилари улар жойлаштирилган кундан эътиборан 2 йил муддатга юридик шахсларга солинадиган мол-мулк солиғи ва фойда солиғидан (солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими қўлланаётганда) ҳамда ягона солиқ тўловидан («соддалаштирилган» тартибда) озод этилади.
Кўринишича, мазкур имтиёзлар юқорида келтирилган янги КСЗга тақдим этилмайди.
б) барча КСЗда амал қилаётган солиққа оид бўлмаган қуйидаги бир қатор преференциялар мавжуд:
- ишлаб чиқариш майдонлари ижара тўловининг энг кам ставкасини қўллаш;
- зарур ташқи муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилмани қуриш "Ўзбекэнерго" ДАК, "Ўзтрансгаз" АК, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва пойтахт ҳокимлиги ва бошқаларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатда айнан қайси имтиёз ва преференциялар бекор қилингани аниқлаштирилмаган, шунинг учун якуний хулосаларни тартибга солувчи ҳужжатларга тузатишлар киритилгандан кейин чиқариш мумкин.
Нима бўлганда ҳам, 2019 йилнинг 11 январига қадар (10.01.2019 йилдаги ПФ-5621-сон Фармоннинг кучга кирган санаси, таҳр.) КСЗ иштирокчиси бўлган хўжалик субъектларининг хавотирланишларига ўрин йўқ. Улар солиққа оид ва оид бўлмаган барча имтиёз ҳамда преференциялардан 2020 йилнинг 1 январига қадар фойдаланишда давом этаверадилар.
Аммо имтиёзларнинг бекор қилиниши рағбатлантириш тусидаги чоралардан тўлиқ воз кечишни англатмайди. Хусусан, КСЗ иштирокчилари қуйидаги бино ва иншоотларни (ёки уларнинг қисмини) хусусийлаштиришга ҳақлилар:
- улар томонидан инвестицион ва бошқа ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилган тақдирда берилган, лекин иштирокчи мақомини олган санадан бошлаб камида 5 йил ўтгандан кейин;
- ўз ҳисобидан реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари ўтказилган, лекин иштирокчи мақомини олган санадан бошлаб камида 3 йил ўтгандан кейин.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 11.01.2019 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.