Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Президентнинг янги ПФ-184-сон Фармони: 2025 йилдан айрим ҳуқуқбузарликлар учун икки томонлама жавобгарлик бекор қилинади Етказиб берувчининг маҳсулотларини тарғиб қилиш бўйича тренингни қандай ўтказиш керак Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари

Кимга бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисми қоплаб берилади

11.11.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 07.11.2024 йилдаги "Умумий овқатланиш, меҳмонхона ва туроператорлик хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш ва уларнинг қорнуний ишлаши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМҚ-745-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан умумий овқатланиш, туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик Низом тасдиқланди.

 

Вақтинчалик низомга мувофиқ, 2024 йил 1 октябрдан туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи қоплаб берилади.

 

2025 йил 1 январдан умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига:

  • товарлар (хизматлар) бўйича ойлик айланманинг камида 60 фоизи нақд пулсиз бўлса, бюджетга тўланган ҚҚСнинг 40 фоизи;
  • товарлар (хизматлар) бўйича ойлик айланманинг 60 фоизидан ками нақд пулсиз бўлса, бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи қайтарилади.

 

Тадбиркорлик субъекти солиқ ҳисоботини тақдим этгандан сўнг, лекин 3 ойдан кечиктирмай солиқнинг бир қисмини қайтариб олиш учун мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

 

Қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда солиқнинг бир қисми автоматик равишда қайтарилади:

  • ҳисобот даври учун солиқ бўйича тақдим этилган солиқ ҳисоботига мувофиқ ҳисобланган солиқ бюджетга тўлиқ тўланганда;
  • ҳисобот даврида умумий овқатланиш, туроператорлик ёки меҳмонхона хизматлари бўйича жами айланма умумий айланманинг камида 90 фоизини ташкил этганда;
  • ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида реализация қилинган товарлар (хизматлар) номенклатураси ва амалга ошириладиган фаолиятнинг аниқ хусусиятлари ёки турларига мос келувчи идентификация кодлари акс эттирилганда.

 

Вақтинчалик низом 2028 йил 1 январгача амал қилади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан умумий овқатланиш корхоналари томонидан жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нақд пулга харид қилишда кирим ҳужжатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Умумий овқатланишда фойдаланиш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бевосита сотувчилардан нақд пулга харид қилишда қабул қилиш-топшириш далолатномаси солиқ тўловчининг шахсий кабинетида ёки солиқ органларининг махсус мобиль иловаси орқали электрон шаклда тузилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 8 ноябрдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-12-03
  • USD:12838.33 (+0.00) сум
  • EUR:13498.22 (+0.00) сум
  • RUB:119.70 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48