Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қарзни текин олинган мулк сифатида ҳисобдан чиқариш мумкинми ЭҲФ кейинги ойнинг 10-санасигача расмийлаштирилгани учун жарима солишса, нима қилиш керак Геологик изланишларнинг бухгалтерия ҳисоби қандай юритилади

Кинематография Миллий комиссиясининг вазифалари белгиланди

25.10.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2024 йилдаги 694-сон қарори билан кинематография соҳасида бир қатор НҲҲ тасдиқланди.

 

Президентнинг 05.06.2024 йилдаги ПҚ-209-сон қарорига мувофиқ Кинематографияни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича миллий комиссия ҳамда Фильмларнинг ғоявий-бадиий даражасини оширишга кўмаклашиш бўйича миллий кенгаш ташкил этилган. Шунингдек, халқаро кинофестивалларда тақдирланган миллий фильмлар ижодкорларини рағбатлантириш тизими жорий этилмоқда.

 

Ҳужжат билан Кинематографияни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича миллий комиссия ҳамда Фильмларнинг ғоявий-бадиий даражасини оширишга кўмаклашиш бўйича миллий кенгаш тўғрисидаги низомлар тасдиқланди. Улар қуйидагиларни белгилайди:

  • комиссия ва кенгашнинг мақсади ва вазифалари;
  • уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • фаолиятини ташкил этиш тартиби.

 

Миллий комиссия олдига қуйидаги асосий вазифалар қўйилган:

  • "Тирик тарих" дастури доирасида ва давлат буюртмаси асосида яратиладиган фильмларни ишлаб чиқариш учун молиялаштириш манбаларини аниқлаш ва қўшимча маблағлар жалб қилиш;
  • киноиндустрияни иқтисодиётнинг алоҳида тармоғи сифатида ривожлантириш, имтиёз ва преференциялар берилган махсус кино ҳудудларини ташкил этиш;
  • миллий фильмларни хорижий кино бозорлари ва кинофестивалларда кенг тарғиб қилиш ва бошқалар.

 

Миллий кенгашнинг асосий вазифалари:

  • "Тирик тарих" дастури доирасида яратиладиган фильмларнинг адабий ва режиссёрлик сценарийлари ғоявий-бадиий мазмунининг юқори даражасини таъминлаш;
  • кино маҳсулотларини ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш, устувор мавзу ва жанрлар бўйича квоталарни белгилаш;
  • Ислом цивилизацияси маркази ҳузурида "Тирик тарих" дастури бўйича тарихий фактларни аниқлаш учун экспертлар илмий гуруҳини шакллантириш.

 

Шунингдек, халқаро кинофестиваллар ва кинотақдимотларда тақдирланган миллий фильмлар ижодкорларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган. Ҳужжатга кўра, Халқаро кинопродюсерлар федерацияси аккредитация қилган кинофестивалларнинг номинация ғолиблари ёки Гран-при соҳибларига 150 БҲМнинг 150 бараваригача миқдорда мукофот бериш режалаштирилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 24 октябрдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-10-25
  • USD:12816.11 (+0.00) сум
  • EUR:13836.27 (+0.00) сум
  • RUB:132.86 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 22 октябрь№ 43