Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнеснинг мавсумий хусусиятида амортизацияни ҳисоблашнинг қайси усулидан фойдаланиш керак Ижаранинг минимал ставкаларини ҳисобга олган ҳолда ижарага берувчининг даромадларидан ЖШДС қандай ушлаб қолинади Қайси мулк МҲХС бўйича актив сифатида киритилади

Концерт-томоша фаолияти учун лицензияни қайта расмийлаштириш зарур эмас

11.09.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 28.08.2017 йилдаги 678-сон қарори билан “Ўзбекконцерт” ДМ марказий аппаратининг тузилмаси, унинг минтақавий бўлимларининг намунавий тузилмаси ҳамда давлат муассасасининг устави тасдиқланди.

 

Ўзбекконцертнинг асосий вазифалари белгиланди:

 

  • мамлакатимизда концерт-томоша ва гастроль фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш;
  • концерт-томоша ва гастроль фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
  • ёш ва иқтидорли ижрочиларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, бадиий юксак мусиқа асарлари, қўшиқлар ва видеоклипларнинг яратишни таъминлаш ва рағбатлантириш;
  • миллий рақс ва хореография, опера санъати, ансамбль ва оркестрларнинг ўзбек миллий маданияти тараққиётидаги ўрнини янада ошириш, уларнинг ғоявий-бадиий йўналишларини миллий ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунликда ривожлантириш;
  • мамлакатимиз ҳудудида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.

 

Бу – муҳим! Илгари "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси томонидан берилган концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар ва концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатномалар тегишли равишда ушбу лицензиялар ва рухсатномалар берилган муддатгача амал қилади ва қайта расмийлаштирилиши талаб этилмайди.

 

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси ва “Ўзбекрақс” миллий рақс бирлашмаси “Ўзбекконцерт” ДМга қайта ташкил этилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.     

 

Олег Заманов,

экспертимиз.