Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Консерваторияда янги факультет очилади

01.06.2017

 

Президент 31.05.2017 йилдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

 

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Белгиланган соҳада норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, маданият муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, унга ёшларни кенг жалб қилиш, уларни малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш, фестиваллар ва танловлар ўтказиш, шунингдек халқаро ҳамкорлик Дастурнинг асосий йўналишлари ҳисобланади.

 

Дастурни амалга ошириш бўйича комиссияга Бош вазир А.Арипов бошчилик қилади.

 

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат консерваториясида маданият ва санъат йўналишидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, шунингдек мактабгача таълим муассасалари учун малакали педагогик кадрларни тайёрлашга ихтисослаштирилган факультет иш бошлайди.

 

Маданият ва санъат соҳасида юқори малакали кадрлар, шу жумладан иқтидорли  мутахассисларга ҳудудий марказларда уй-жой сотиб олиш учун имтиёзли ипотека кредитлари берилади.

 

Бундан ташқари, Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 10 уй манзилида жойлашган бино “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига ўтказилади. Бинода жонли ижрога мўлжалланган концерт зали барпо этилади.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48