Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Коррупция тўғрисида хабар қилган шахсларнинг яқин қариндошлари ҳимояда бўлади

21.11.2021

Рус тилида ўқиш

«Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. 

 

Ушбу Қонун билан қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

 

биринчидан, «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуннинг 28-моддасида белгиланишича, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар қилувчи шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари давлат ҳимоясида бўлади.

 

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар қилувчи шахслар тўғрисидаги маълумотлар хизмат сирини ташкил этади ҳамда фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва шахснинг ўзининг, шунингдек коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи орган раҳбарининг ёзма рухсати асосида ошкор этилади. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар қилувчи шахслар ҳамда уларнинг яқин қариндошларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилганлиги сабабли тажовуз қилишга, шунингдек иш берувчи томонидан уларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилмайди ҳамда бу қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлади.

 

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар қилувчи шахсларни рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

Шунингдек Қонун 81-модда билан тўлдирилди, унда Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари белгиланди.

 

Иккинчидан, «Парламент назорати тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги қонунлар тегишли равишда 82, 262, 252-моддалар билан тўлдирилди, уларда Республикада коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузани (кейинги ўринларда – Миллий маъруза) кўриб чиқиш тартиби белгиланди.

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳар йили Миллий маъруза тайёрлайди, у Агентлик директори томонидан Олий Мажлис палаталарига тақдим этилади. Фракциялар, Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари Миллий маърузани дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, улар Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг мажлисларида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилинади. Миллий маърузани кўриб чиқиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси ва Сенат қарорларни қабул қилади, уларда республикада коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин, ушбу қарорлар Коррупцияга қарши курашиш агентлигига юборилади.

 

Учинчидан, «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонун 123-модда билан тўлдирилди, унда Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатлари белгиланди.

 

Тўртинчидан, ЖИКнинг 18-моддаси 3-қисм билан тўлдирилди, унда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимларига ўз ваколатлари доирасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз кириш, зарур ҳужжатлар билан танишиш ҳуқуқи берилиши белгиланган.

 

Бешинчидан, «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонун 231-модда билан тўлдирилди, унга мувофиқ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари коррупциянинг сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш учун ўз ваколатлари доирасида қамоқда сақлаш жойларига монеликсиз кириш ва зарур ҳужжатлар билан танишиш ҳуқуқига эга.

 

Шунингдек бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат 19.11.2021 йилдаги «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-12-03
  • USD:12838.33 (+0.00) сум
  • EUR:13498.22 (+0.00) сум
  • RUB:119.70 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48