Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси ташкил этилади

24.06.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 21.06.2024 йилдаги “Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-228-сон қарори қабул қилинди.

 

Ушбу соҳасида ўқитишнинг устувор йўналишлари:

  • ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ёш авлод онгига ҳалоллик қадриятларини сингдириш;
  • коррупцияга қарши курашишга масъул ҳамда коррупциявий хавф-хатарлар юқори бўлган давлат хизмати лавозимларидаги ходимларнинг билим, кўникма ва малакаларини доимий равишда ошириб бориш;
  • коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини баҳолаш ва сертификатлаш;
  • коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги миллий ва хорижий тажриба, илмий, услубий ва амалий ишланмалар, эришилган ютуқлар бўйича электрон маълумотлар базасини юритиш;
  • коррупцияга қарши курашишнинг долзарб муаммолари юзасидан илмий-тадқиқот дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш.

 

2025 йил 1 январга қадар “Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси” электрон платформасини ишга тушириш режалаштирилмоқда.

 

Виртуал академияда ўқитиш базавий ҳамда махсус ўқув курслари бўйича йўлга қўйилади. Бунда:

  • базавий ўқув курсларида ўқитиш барча фойдаланувчилар учун бепул асосда ташкил этилади;
  • махсус ўқув курсларида малака ошириш тўлов-шартнома асосида амалга оширилади.

 

Давлат хизматчиларига Виртуал академиянинг махсус ўқув курсларида коррупцияга қарши курашиш соҳасида малакасини ошириш мажбурий ҳисобланади. Давлат хизматчиси ишга қабул қилинганидан сўнг уч ой ичида ўқув курсидан ўтади. Давлат хизматчилари малакасини оширишнинг даврийлиги ҳар уч йилда камида бир мартани ташкил этади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.06.2024 йилдан кучга кирди.

 

 Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-11-25
  • USD:12829.07 (+0.00) сум
  • EUR:13344.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48