Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Котибият – ҳар бир халқ депутатлари Кенгашида

15.09.2020

Рус тилида ўқиш

 

Тегишли 2020 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-636-сон Қонун эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, халқ депутатлари Кенгашлари котибиятларини ташкил этиш 2017 йилда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар Концепциясида назарда тутилган. Тошкент шаҳар ва унинг таркибига кирувчи туманлар халқ депутатлари Кенгашларида котибиятлар пойтахтда бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ўтказилган ҳуқуқий эксперимент доирасида ташкил этилган.

 

Энди кейинги қадам – ушбу бўлинмаларнинг мақоми “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунда мустаҳкамланди.

 

Котибият – маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган, герб ва ўз номи туширилган муҳрига ва бланкаларига эга юридик шахс.

 

Котибиятнинг вазифалари - халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш. Шу жумладан, у маҳаллий депутатларни ҳужжатлар, зарур ахборот ва маълумот материаллари ва мутахассислар маслаҳатлари билан таъминлайди.

 

Котибиятнинг мудири тегишли Кенгаш депутатлари орасидан унинг ваколати муддатига (5 йилга, таҳр.) тайинланади. Қолган ходимларнинг меҳнатга оид муносабатлари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ваколатлари муддатига боғлиқ бўлмайди.

 

Котибиятнинг намунавий тузилмаси ва намунавий низоми Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши томонидан тасдиқланади. Аниқ тузилмаси, низоми, штатлари, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори ва моддий-техника таъминоти ҳамда уларни сақлаш харажатлари эса - тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 15.09.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16