Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

"Креатив иқтисодиёт тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди

08.10.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 03.10.2024 йилда "Креатив иқтисодиёт тўғрисида"ги ЎРҚ-970-сонли Қонун имзоланди.


Ушбу Қонуннинг мақсади креатив иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Ҳужжат креатив иқтисодиёт соҳасидаги асосий тушунчаларни ва креатив индустрия субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш йўналишларини мустаҳкамлайди.

 

Креатив индустрия – ижодиёт, интеллектуал қобилият, шунингдек интеллектуал мулк устуворлигига асосланган ва иқтисодий қимматга эга бўлган товарларни (ишларни, хизматларни) яратиш, ишлаб чиқариш, сақлаш, тарқатиш ва илгари суриш билан боғлиқ бўлган иқтисодий фаолият турларининг мажмуи.

 

Креатив индустрия соҳаси қуйидаги фаолият йўналишларини ўз ичига олади: ·

  • адабий ижод;
  • амалий санъат ва ҳунармандчилик;
  • архитектура, лойиҳалаш ва урбанистика;
  • аудиовизуал ва ижрочилик санъати;
  • концерт-томоша фаолиятини ва маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш;
  • мода ва дизайн санъати;
  • музейлар, бадиий галереялар (кўргазмалар) ва кутубхоналар фаолияти;
  • нашриёт ва матбаа соҳасидаги ижодий фаолият;
  • оммавий ахборот воситалари соҳасидаги ва интернет орқали амалга ошириладиган ижодий фаолият;
  • рақамли технологиялар ва реклама соҳасидаги ижодий фаолият ва бошқалар.

 

Креатив иқтисодиёт соҳасидаги давлат сиёсати фуқароларнинг креатив индустрия соҳасида ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини намоён этиши учун зарур шароитлар яратиш вазифасини қўяди.

 

Бунда қонунда назарда тутилган қўллаб-қувватлаш чоралари орасида молиявий, мулкий, таълим ва ахборот чоралари ажратиб кўрсатилади. Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.

 

Креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича республика кенгаши креатив индустрия соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик асосида фаолият юритадиган маслаҳат органи ҳисобланади. Кенгашнинг ишчи органи Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳисобланади.

 

Қонунда Ўзбекистон ҳудуди доирасида экстерриториаллик тамойиллари асосида фаолият юритадиган Креатив индустрия паркига алоҳида эътибор қаратилган. Парк резидентлари бўлиб, ушбу соҳадаги фаолиятидан олинган даромади умумий олинган йиллик даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этадиган креатив индустриялар субъектлари бўлиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 4 октябрдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова