Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг “Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 2-бандига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қўшма қарори қабул қилинди (19.03.2024 й. АВ рўйхат рақами 3388-1-сон).
Хусусан, крипто-биржа фаолияти учун йиғим миқдори деярли икки бараварга оширилмоқда ва БҲМнинг 740 баравари миқдорида белгиланмоқда (251,6 млн сўм).
Крипто-дўкон фаолияти учун йиғим 9 бараварга оширилмоқда ва БҲМнинг 185 баравари миқдорида белгиланмоқда (62,9 млн сўм).
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.06.2024 йилдан кучга киради.
Собир Нурбердиев