Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида низомга тегишли тузатишлар киритилди (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.).
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ жисмоний шахслар ўртасида тузиладиган кўчмас мулк ижара шартномалари солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим. Юридик шахслар иштирокидаги кўчмас мулк ижара шартномаларига нисбатан шу каби талаб - бекор қилинди.
Низом Фуқаролик (574-модда учинчи қисми, 603-модда иккинчи қисми), Уй-жой (86-модда иккинчи қисми), Солиқ (84-модда учинчи қисми) кодексларига мувофиқ келтирилди. Уларга мувофиқ солиқ органларида ҳисобга қўйиш 2 турдаги шартномалар учун мажбурий:
- фуқаролар ўртасида бино ёки иншоот ёхуд уларнинг қисмлари ижара шартномаси;
- фуқаролар ўртасида турар жой ижара (аренда) шартномаси.
Батафсил – buxgalter.uz сайтида.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.07.2019 йилдан кучга кирди.