Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Кўчмас мулк қанча кўп бўлса, солиқ шунча юқори бўлади

28.12.2018

Рус тилида ўқиш

 

МВ ва ДСҚ 2019 йил 1 майга қадар иккинчи ва ундан кейинги объектлар, шунингдек дала ҳовлилари учун жисмоний шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаларини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиши шарт (26.12.2018 йилдаги ПҚ–4086-сон қарорга қаранг). 

 

Эслатиб ўтамиз, қуйидагилар жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ тўловчиларидир:

  • мулкида солиқ солинадиган мол-мулки бўлган Ўзбекистон фуқаролари;
  • чет эл фуқаролари, агар халқаро шартномаларда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса;
  • юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари.

 

Ўзбекистон ҳудудида жойлашган уй-жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморатлари, гаражлар ва бошқа иморатлар, жойлар, иншоотлардан солиқ тўланади. Бунда 2018 йилдан солиқ кўчмас мулкнинг кадастр қийматидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилмоқда (илгари бозор нархларини акс эттирмаган инвентаризация қиймати ҳисоб-китоб учун қабул қилинар эди). Фуқароларнинг солиқ юки кескин ошишига йўл қўймаслик учун мол-мулк солиғи ставкалари 2017 йил билан солиштирганда сезиларли даражада пасайтирилди (29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарорга 18-иловага қаранг).

 

Маълумот учун: кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини онлайн билиш мумкин. Шунингдек ЯИДХПда «Мол-мулк солиғи калькулятори» махсус интерактив хизмати йўлга қўйилган.

 

Солиқ ставкалари ва минимал кадастр қиймати

 

2019 йилда жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг базавий ставкаси унинг кадастр қийматининг 0,2%и миқдорида сақланиб қолади. Солиқ солиш мақсадида минимал кадастр қиймати ҳам ўзгармайди – 42 000 минг сўм. 

 

200 кв. метр ва ундан ортиқ майдонларга солиқнинг оширилган ставкалари ҳам сақланиб қолди (26.12.2018 йилдаги ПҚ–4086-сон қарорга 15-илова).

 

Бу - муҳим! Кадастр қиймати кўчмас мулк бозоридаги нархлар ўзгаришига бевосита боғлиқлиги сабабли мол-мулк солиғи кескин ошишига йўл қўймаслик чораси назарда тутилди: 2019 йилда унинг суммаси 2018 йилги суммадан 1,3 баравардан ортиқ ошмаслиги керак.

 

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари: уй-жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморатлари ва бошқа иморатлар, жойлар, иншоотлар (200 м2дан ортиқ умумий майдондан ташқари) - 0,2%, умумий майдони 200 м2дан ортиқ бошқа аҳоли пунктларида жойлашган уй-жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморатлари - 0,25%, шаҳарларда жойлашган 200 м2дан 500 м2гача уй-жойлар, квартиралар - 0,25%, шаҳарларда жойлашган 500 м2дан ортиқ уй-жойлар, квартиралар - 0,35%.

 

Мол-мулкнинг шартли қиймати

 

Солиқ ундириш учун кадастр қиймати мавжуд бўлмаганда мол-мулкнинг шартли қиймати қабул қилинади. Тошкент ва Нукусда, шунингдек вилоят марказларида у 210 000 минг сўм, бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда 90 000 минг сўм миқдорида белгиланган.

 

Янги қурилган, кадастр органларида рўйхатдан ўтказилмаган уй-жойлар бўйича жисмоний шахслардан мол-мулк солиғи мол-мулк шартли қийматининг икки бараваридан келиб чиқиб ундирилади.

 

2019 йилда мол-мулкнинг шартли қиймати ўзгармайди. Шунингдек кадастр органларида ҳисобга қўйишдан бош тортганлик учун оширилган солиқ суммасини (икки баравар шартли қийматдан келиб чиқиб) тўлаш тартиби сақланиб қолади.

 

Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар

 

Айрим тоифадаги жисмоний шахслар (уруш ногиронлари, қатнашчилари, кўп болали аёллар, пенсионерлар ва б. – Солиқ кодексининг 275-моддаси) учун мол-мулк солиғи бўйича имтиёзни қўллаш мақсадида солиқ солинмайдиган майдон, 2018 йилда бўлганидек, умумий майдоннинг 60 кв. метри ҳажмида белгиланди.

 

Жисмоний шахслар солиқ солиш объектларидан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланганда ёхуд улар юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилганда Солиқ кодексининг 275-моддасида кўрсатилган имтиёзлар уларга нисбатан татбиқ этилмаслигини назарда тутувчи қоида бекор қилинди (24.12.2018 йилдаги ЎРҚ-508-сон Қонунга қаранг).

 

Солиқнинг келажаги

 

Иккинчи ва ундан кейинги уй-жой фонди объектлари, шунингдек дала ҳовлилари учун жисмоний шахслар мол-мулкига солинадиган солиқнинг оширилган ставкалари жорий этилиши билан янги босқичга чиқилади.  

 

Молия вазирлигига Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда халқаро тажрибани ўрганган ҳолда 2019 йил 1 майга қадар Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритиш вазифаси топширилди.

 

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 28.12.2018 йилдан кучга кирди.

 

Жорилла Абдуллаев, Олег Заманов.

 





Комментарии (1)

Добавить комментарий

Гость_Абдуллох :

2019-12-29 10:39:53

Соликни келажаги халкдан купрок пул ундириб олишлик. Одамларни яхши яшашга коймаслик. Порахурликдир

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум