Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Кўчмас мулк тарихини онлайн текширса бўлади

18.08.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига кўчмас мулк тарихи маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишни йўлга қўйишга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 380-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан кўчмас мулк тарихи маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланмоқда.

 

Давлат хизматидан қуйидаги усуллар орқали фойдаланиш мумкин:

  • ДХМга ташриф буюрган ҳолда;
  • ЯИДХП ёрдамида;
  • davreestr.uz. орқали.

 

Бунда кўчмас мулкнинг кадастр рақамини акс эттирган ҳолда сўровнома тўлдириб, БҲМнинг 0,5 бараварини тўлаш лозим.

 

Натижалар қуйидаги шаклдаги маълумотнома тарзида 3 иш кунида тақдим этилади.

 

Маълумотномада:

  • кўчмас муллка нисбатан амалдаги ва олдинги ҳуқуқлар (қурилган йили, майдон квадратурасидаги ўзгартиришлар);
  • давлат рўйхатидан ўтказилган сана;
  • ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат тури, уни берган орган ва ҳужжат берилган сана.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.08.2023 йилдан кучга кирди.


 

Собир Нурбердиев