Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Кўчмас мулкка бўлган қандай ҳуқуқлар ёки чекловлар давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим

01.12.2022

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 28.11.2022 йилда ЎРҚ-803-сон “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди.

 

Ушбу қонун кўчмас мулкнинг қуйидаги турларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни тартибга солади:

  • ер участкаларига;
  • биноларга, иншоотларга, шу жумладан қурилиши тугалланмаган объектларга;
  • кўп йиллик дов-дарахтларга;
  • мулкий мажмуа сифатидаги корхонага.

 

Қуйидаги кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ёки чекловлар давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим:

  • мулк ҳуқуқи;
  • доимий эгалик қилиш ҳуқуқи;
  • доимий фойдаланиш ҳуқуқи;
  • мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи;
  • ижара ҳуқуқи;
  • иккиламчи ижара ҳуқуқи;
  • хўжалик юритиш ҳуқуқи;
  • оператив бошқариш ҳуқуқи;
  • кўчмас мулкни ишончли бошқариш ҳуқуқи;
  • бепул фойдаланиш ҳуқуқи;
  • рента;
  • ипотека;
  • сервитут;
  • кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларга қонун билан ёки ваколатли давлат органлари билан қўйилган чекловлар.

 

Қонунда давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўладиган ҳужжатлар рўйхатлари келтирилган. Масалан, биноларга ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг юзага келганлигини давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади: 

  • қурилиши (реконструкция қилиниши) тугалланган биноларни ва иншоотларни фойдаланиш учун кабул қилиш далолатномаси ёки улардан фойдаланиш учун рухсатнома;
  • хусусийлаштирилган бинога, иншоотга ёки турар жойга бўлган мулк ҳуқукини белгиловчи давлат ордери;
  • бинони ва иншоотни мулкдорлар ўртасида бўлиш тўғрисидаги шартнома;
  • кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкнинг бир кисмини бошка шахсга бериш тўғрисида умумий улушли мулк барча иштирокчиларининг нотариал тартибда тасдикланган қарори;
  • суднинг карори ёки давлат ижрочисининг карори;

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.03.2023 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев.

 


Валюталар курси

2024-05-02
  • USD:12632.22 (+0.00) сум
  • EUR:13478.58 (+0.00) сум
  • RUB:134.39 (+0.00) сум