Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Кўп квартирали уйларни бошқариш: янги қоидалар ва талаблар

07.01.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 03.01.2022 йилдаги “Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 3-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

Тасдиқланган Қоидалар билан қуйидагилар белгиланган:

  • кўп квартирали уйларни бошқара оладиган шахслар рўйхати.

Буларга қуйидагилар киради:

  • юридик шахс бўлган бошқарувчи ташкилот;
  • жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) бўлган бошқарувчи;
  • кўп квартирали уй бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан бошқарилган тақдирда, кўп квартирали уй кенгаши;
  • уй-жой мулкдорлари ширкати бошқаруви;

 

Мазкур рўйхат “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонунда (07.11.2019 йилдаги ЎРҚ-581-сон) белгиланган рўйхат билан бир хил.

 

Шунингдек, Қоидаларда қуйидаги тартиблар ҳам белгиланган:

  • маълумотларни жойлар мулкдорларига ва бошқа фойдаланувчиларга етказиб бериш тартиби. Хусусан, бошқариш органи ҳудудига киришда, шунингдек, кўп квартирали уйнинг эълонлар тахталарида жойлаштирилиши керак бўлган маълумотлар рўйхати белгиланди. Бошқариш органи жойлар мулкдорларига ва бошқа фойдаланувчиларга сўровномаларига жавоб бериши керак бўлган муддатлар, шунингдек жавобни тақдим этиш усуллари ҳам белгиланди;
  • кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш учун хизматлар ҳамда ишлар рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби. Қоидаларга кўра, мазкур рўйхат бошқариш органи томонидан кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлари билан биргаликда шакллантирилади ва кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида тасдиқланади;
  • кўп квартирали уйларни биллинг тизими орқали бошқариш тартиби. Биллинг тизими деганда бошқариш органи ҳамда жойлар мулкдорлари ва бошқа фойдаланувчилар ўртасида бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар тўғрисида маълумот алмашиш жараёни тушунилади;
  • авария-диспетчерлик хизматларини кўрсатиш тартиби. Бошқариш органи ҳудудда кўп квартирали уйларда авария вазиятларини бартараф этадиган, 24 соат мобайнида фаолият юритадиган авария-диспетчерлик хизматини ташкил этиши лозим;
  • кўп квартирали уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш тартиби;
  • кўп квартирали уйнинг техник ҳужжатлари, уйни бошқариш учун зарур бўладиган бошқа ҳужжатлар ҳамда техник воситалар ва асбоб-ускуналарни топшириш-қабул қилиш тартиби.

 

Қарор билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.01.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.