Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Кўпикланадиган ва табиий вино акциз маркалари билан маркаланишдан озод қилинади

03.11.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 02.11.2021 йилдаги “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини акциз маркалари билан маркировкалаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 665-сон қарорни қабул қилди.

 

2021 йил 1 декабрдан 2022 йил 1 ноябрга қадар бўлган муддатда, синов тариқасида, кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари акциз маркалари билан маркаланмайди.

 

Бунда, синов мобайнида акциз маркалари билан маркировка қилишдан озод қилинган тадбиркорлик субъектлари давлат тилида маркировка қилиш ҳамда мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этишлари керак.

 

Шунингдек, фильтрли ва фильтрсиз сигареталардан бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталарга (кейинги ўринларда - бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари) нисбатан қуйидаги тартиб ўрнатилади:

а) ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар:

  • 2022 йил 1 сентябрга қадар ёки 2022 йил 1 сентябрдан кейин мазкур фаолият амалга оширилиши зарурати юзага келган кундан бошлаб 7 календарь кун мобайнида маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтади ва ишлаб чиқариладиган ва (ёки) олиб кириладиган бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари номенклатураси тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади;
  • 2023 йил 1 мартдан бошлаб бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар маркировкалаш ахборот тизимига киритилишини таъминлайди ва бошқалар;

б) улгуржи савдо ташкилотлари:

  • 2022 йил 1 ноябрга қадар ёки 2022 йил 1 ноябрдан кейин мазкур фаолият амалга оширилиши зарурати пайдо бўлган кундан бошлаб 7 календарь кун мобайнида маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтади;
  • 2023 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқарувчилардан ва импорт қилувчилардан сотиб олишга доир маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади;
  • 2023 йил 1 февралдан бошлаб маркировкаланган бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари сотилиши тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади ва бошқалар;

в) чакана савдо ташкилотлари:

  • 2023 йил 1 февралга қадар ёки 2023 йил 1 февралдан кейин бошқа турдаги тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси билан боғлиқ фаолият амалга оширилиши зарурати пайдо бўлган кундан бошлаб 7 календарь кун мобайнида маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтади;
  • 2023 йил 1 мартдан бошлаб бошқа турдаги тамаки маҳсулотларининг улгуржи савдоси ташкилотларидан сотиб олишга доир маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.


Валюталар курси

2024-11-25
  • USD:12829.07 (+0.00) сум
  • EUR:13344.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48