Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби белгиланди

04.10.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2022 йилдаги «Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш, фондларни сақлаш ва ҳисобдан чиқариш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 552-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, у билан қуйидагилар белгиланган:

  • ахборот-кутубхона ресурслари ҳисобини юритишга қўйиладиган талаблар (ҳисобга олиш ахборотининг тўлиқлиги ва ишончлилиги, ахборот-кутубхона фондига ҳар бир кирим ва чиқимни ҳужжатлаштирилган кўринишда расмийлаштириш, қабул қилиш ва ҳисобга олиш шакллари);
  • ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш тизими (ахборот-кутубхона фондининг барча бўлинмаларини ҳисобга олиш, ахборот-кутубхона фонди бўйича давлат статистика ҳисоботини топшириш, айрим ахборот-кутубхона ресурсларининг ҳисобга олиниши);
  • ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ва якка тартибда ҳисобга олиш, ахборот-кутубхона фондини ахборот-кутубхона муассасаси томонидан тузиладиган комиссия томонидан текшириш тартиби.

 

Ахборот-кутубхона муассасаларининг ахборот-кутубхона фондларини сақлаш тартиби тўғрисидаги низомда қуйидагилар назарда тутилган:

  • доимий, узоқ муддатли, вақтинчалик сақлаш талаблари;
  • ахборот-кутубхона муассасалари томонидан ноёб, алоҳида қимматга эга ва нодир нашрлар фондларини асраш ва сақлашга қўйиладиган асосий талабларни белгилаш;
  • ахборот-кутубхона фондларини ташкил этиш ва уларнинг бутлигини таъминлаш, улардан тўғри фойдаланиш қоидаларини белгилаш (ахборот-кутубхона ресурсларини расмийлаштириш, ҳисобга олиш каталоглари ва картотекаларга ажратиш, фондлардан фойдаланишда улардан нусхалар олиш, уларни шикастланишдан сақлаш).

 

Ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона муассасаларининг фондлари ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, бу ахборот-кутубхона муассасаси директорининг ёки таркибий бўлинма раҳбарининг буйруғи билан амалга оширилади.

 

Шунингдек ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобдан чиқариш бўйича комиссия фаолиятини ташкил этиш тартиби ва ушбу комиссиянинг асосий вазифалари назарда тутилган.

 

Ахборот-кутубхона фондидан бир йилда камида бир марта ахборот-кутубхона ресурслари ҳисобдан чиқарилади. Бунда ахборот-кутубхона фондидан чиқариш тақиқланган ахборот-кутубхона ресурслари рўйхати тузилади.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида эълон қилинган ва 30.09.2022 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.