Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Фонд биржасидаги операциялар бўйича ЭҲФ расмийлаштириш керакми Хизматларни импорт қилишда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ базасини қайси курс бўйича аниқлаш керак Чет эл валютасига сотиб олинганда ТМЗ таннархи қандай аниқланади

Ломбардлар ва микрокредит ташкилотлари кўпроқ маблағ жалб этишлари мумкин

27.11.2017

 

Марказий банкнинг қарорлари (рўйхат рақами 1290-1, 1642-2, 2017 йил 22 ноябрь) билан Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидалари ва Ломбардлар томонидан  фаолиятни ва операцияларни амалга ошириш қоидаларига тузатишлар киритилди.

 

Киритилган ўзгартиришларга кўра микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг нархлари ва тарифлари фақат миллий валютада белгиланади.

 

Маълумот учун: микрокредит ташкилоти - микромолиявий хизматлар: микрокредит, микроқарз, микролизинг бериш ва бошқа хизматлар кўрсатувчи юридик шахс. Ломбард шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мулкни закалат сифатида гаровга олиш эвазига фуқароларга қисқа муддатли (3 ойдан кўп бўлмаган муддатга) кредитлар тақдим этади. 

 

Ломбардлар ва микрокредит ташкилотлари томонидан жалб этиладиган маблағлар турларига аниқлик киритилди, бу:

  • юридик шахслар ва муассислар-жисмоний шахслардан заёмлар;
  • тижорат банкларидан маблағлар.

 

Илгари жалб этиладиган маблағлар миқдори ломбард ёки микрокредит ташкилотининг  амалда шакллантирилган устав жамғармасининг 50%идан ошиши мумкин эмас эди. Энди эса жалб этилган маблағларнинг жами ҳажми (қолдиғи) уларнинг амалда шакллантирилган устав жамғармаси миқдоридан кўп бўлиши мумкин эмас.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 23.02.2018 йилда кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.



 

Ленара Хикматова.

 

Валюталар курси

2024-09-20
  • USD:12724.84 (+0.00) сум
  • EUR:14223.83 (+0.00) сум
  • RUB:137.11 (+0.00) сум