Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнеснинг мавсумий хусусиятида амортизацияни ҳисоблашнинг қайси усулидан фойдаланиш керак Ижаранинг минимал ставкаларини ҳисобга олган ҳолда ижарага берувчининг даромадларидан ЖШДС қандай ушлаб қолинади Қайси мулк МҲХС бўйича актив сифатида киритилади

Ломбарднинг ишга шайлигини МБ тасдиқлайди

18.09.2017

Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 1291-7, 2017 йил 6 сентябрь) билан Ломбардлар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низомга тузатишлар киритилди.

 

Лицензия учун МБ бошқармаси хулосаси зарур

 

Эндиликда лицензия олиш (жойлашган жойи ўзгарганда лицензияни қайта расмийлаштириш) учун талабнома бериш пайтида ломбардда Марказий банк тегишли ҳудудий бошқармасининг қуйидагилар тўғрисидаги хулосаси бўлиши керак:

 

  • ломбард биноcи ва ундаги касса хоналарининг техник жиҳатдан мустаҳкамлиги ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализация воситалари билан жиҳозланганлиги;
  • ахборот тизимларининг ўзаро ишлаши ва алмашинувини таъминлаш мақсадида сифатли алоқа линияси мавжудлиги;
  • бухгалтерия ҳисоби амалиётларини амалга ошириш бўйича техник талабларга мос келувчи дастурий таъминот билан таъминланганлиги.

 

Ломбардга ким раҳбарлик қилиши мумкин?

 

Аниқлаштирилишича, ломбарднинг ижро этувчи органи раҳбари лавозимига тавсия этиладиган номзодлар олий иқтисодий маълумотга ва банк ёки бошқа молия соҳасида етарли иш тажрибасига эга бўлиши керак.

 

Шунингдек ҳужжатга айрим бошқа ўзгартиришлар киритилди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов, 

 экспертимиз.