Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда юридик шахслар коммунал хизматлар учун қанча тўлайди: амалдаги тарифлар Ит ва мушуклар учун озуқани қайси бирликларида ўлчаш керак Чет эл валютасида тушум келиб тушмаганда нима қилиш керак

Маҳаллаларда аҳоли муаммоларини аниқлашнинг янги тизими жорий этилмоқда

08.08.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 августдаги 486-сон "Маҳаллаларда аҳоли муаммоларини аниқлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.


2024 йил 1 октябрдан бошлаб фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш билан "Маҳалла еттилиги" вакиллари ягона сўровнома асосида шуғулланади. У "Рақамли маҳалла" платформасида жойлаштирилади. "Маҳалла еттилиги" фойдаланаётган мавжуд электрон платформалар "Рақамли маҳалла" платформаси билан интеграция қилинади.

 

Ҳужжат билан Ягона сўровнома асосида фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни белгилайди:

  • ягона сўровнома асосида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича масъул давлат органлари ва ташкилотларнинг мажбуриятлари;
  • сўровларни ўтказиш босқичлари ва усуллари;
  • "маҳалла еттилиги" рейтингини юритиш ва "Рақамли маҳалла" платформасида ишлаш тартиблари.

 

Фуқаролар муаммоларини ягона сўровнома ёрдамида ўрганиш қуйидаги ҳолларда ташкил этилади:

  • фуқаронинг мурожаати асосида;
  • "эшикма-эшик" юриш натижалари бўйича;
  • бошқа фуқароларнинг шахснинг ижтимоий-иқтисодий ёрдам (хизмат)га эҳтиёжи тўғрисида хабар бериши.

 

Ҳужжат қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 7 августдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.