Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботни жорий этишдаги қийинчиликларни қандай бартараф этиш мумкин Фойда солиғини ҳисоблашда хизмат автомобили харажатларини қандай ҳисобга олиш керак Умумий овқатланиш корхонасида маҳсулотлар (хом ашё) ва товарлар қандай ҳисобга олинади Умумий овқатланиш корхонаси, туроператорлар ва меҳмонхоналар бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қандай қайтариб олиши мумкин

Маҳаллий саноатни ривожлантириш учун хорижий экспертлар жалб этилади

23.07.2018

Рус тилида ўқиш

 

Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2018 йилдаги «Иқтисодиётнинг муҳим соҳаларини ислоҳ қилишга доир узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда нуфузли халқаро экспертларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 534-сон қарори қабул қилинди.



Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).


 

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси иқтисодиётимизнинг муҳим соҳаларини ислоҳ қилишга доир узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ёрдам берадиган нуфузли халқаро экспертларни жалб этиш юзасидан келишувларга эришди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

 

Келишувга эришилган ташкилотлар

Келишувлар хусусияти 

«Ўзбекэнерго» АЖ;

Европа тикланиш ва тараққиёт банки

электр энергетикасини ислоҳ қилиш ва қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш бўйича стратегик ҳамкорлик

 

Жаҳон банки гуруҳи;

Осиё тараққиёт банки

электр энергетикасини ривожлантириш ва унга инвестицияларни жалб этиш соҳасида маслаҳат бериш хизматлари

 

Жаҳон банки гуруҳи

авиация транспортини комплекс ислоҳ қилиш ва мазкур соҳага инвестицияларни жалб этиш соҳасида маслаҳат бериш хизматлари

 

Халқаро молия корпорацияси

табиий газга чуқур қайта ишлов бериш соҳасига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш шароитларига ташхис қўйиш ва ресурслардан самарали фойдаланилишини баҳолаш

 

«McKinsey & Company» компанияси (АҚШ)

кимё саноатини ривожлантириш ва унга хорижий инвестицияларни жалб этиш

 

«Boston Consulting Group» компанияси (АҚШ)

республика нефть-газ соҳасини ривожлантириш комплекс стратегиясини биргаликда ишлаб чиқиш, истиқболли инвестиция лойиҳаларини белгилаш ва улар устида ишлаш, углеводород хом ашёсини қидириш, ўзлаштириш, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳаларидаги рентабелли лойиҳаларга хорижий инвесторлар жалб этилишини қўллаб-қувватлаш

 

 

Жадвалда санаб ўтилган муассасалар билан битимлар (контрактлар) 1 августгача имзоланади. Ўзбекистон томонидан имзоловчи – Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси. 10 августгача ҳамкорлик қилиш ҳамда аниқ муддатлар, босқичлар ва кутилаётган натижаларни кўрсатган ҳолда улар тақдим этган таклифларни амалда қўллаш дастури қабул қилинади. Халқаро экспертларга ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича шахсий жавобгарлик иқтисодиётнинг стратегик соҳалари корхоналари раҳбарлари зиммасига юклатилган. 

 

Ўзбекистон миллий банки ҳузуридаги Жаҳон бозорлари, инвестициялар ва технологияларни таҳлил қилиш маркази «Инвестициялар эксперт маркази» ДУКга (Марказ) айлантирилди. У Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига инвестициялашнинг истиқболли йўналишлари ва янги лойиҳаларни амалга оширишни таклиф қилади, шунингдек маҳаллий ташкилотлар, халқаро молия институтлари ва компаниялар билан ҳамкорлик қилади, малакали ва нуфузли экспертларни жалб этади (Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан келишган ҳолда).  

 

Ҳужжатда бир қатор солиқ ва божхона имтиёзлари назарда тутилган. Хусусан, қуйидагилар 2021 йил 1 июлгача озод қилинади:

  • Ўзбекистон норезидентлари юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан, хорижий мутахассислар (ш.ж. халқаро экспертлар) эса – Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Марказ билан тузиладиган битимлар (контрактлар) доирасида олинган даромадлар бўйича ЖШДСни тўлашдан;
  • халқаро экспертлар самарали ишлаши учун Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Марказ билан тузилган битимлар (контрактлар) доирасида рўйхатлар бўйича олиб кириладиган асбоб-ускуналар, компьютер техникаси, телеком-тизим ва бошқа воситалар – божхона тўловларини тўлашдан (божхона йиғимлари бундан мустасно).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум