Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Маҳсулот мувофиқлигини декларациялаш тартибига тузатиш киритилди

24.03.2016

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 18.03.2016 йилда 1465-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларациялаш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

 

Ҳужжат билан аниқлаштирилишича,  айрим маҳсулот турларининг1 хавфсизлик талабларига мувофиқлиги уларни етказиб берувчилар томонидан декларациялаш йўли билан амалга оширилиши мумкин.

 

 

Ҳужжатга сертификатлаштириш органлари бошқа давлат органлари ва ташкилотларида мавжуд бўлган маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган зарур ҳужжатлар2 ва ахборотни мустақил равишда олишларини кўзда тутувчи норма киритилди.

 

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ эндиликда декларация шунчаки  сифат тизимини сертификатлаштиришга ҳаволани эмас, балки менежмент тизимини сертификатлаштириш тўғрисидаги ахборотни сақлаши керак.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.

_______________________

 1 Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхати (Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2011 йилдаги 122-сон қарори билан тасдиқланган).

 

2 Менежмент тизимлари мувофиқлик сертификатлари, санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария хулосалари, экологик экспертиза хулосаларининг нусхалари ва б.

Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48