Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Маҳсулотларни сертификатлаштириш: янги қоидалар

13.12.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 12.12.2018 йилдагиТехник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори имзоланди. Ҳужжат матни иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.

 

2019 йил 1 январдан маҳсулотларни сертификатлаштиришнинг янги тартиби жорий этилмоқда. Бу жараён сезиларли равишда соддалаштирилади, хусусан:

 

биринчидан, ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирадиган мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган ихтисослашган ва қишлоқ хўжалиги техникаси, технологик ускуналар ва уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, шунингдек, мажбурий сертификатланиши лозим бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ноозиқ-овқат хомашё, материаллар ва буюмлар мажбурий сертификатлаштиришдан озод қилинади.

 

Бироқ бунда:

 

  • мазкур ҳуқуқ устав капиталида давлат улуши 50%дан кўп миқдорда бўлмаган тадбиркорлик субъектларига (эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари бундан мустасно) берилади;

 

  • юқорида кўрсатилган субъектлар Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш ташкилоти (ILAC) ва Халқаро аккредитация қилиш форуми (IAF) тўлақонли аъзолари ҳисобланган давлатларнинг сертификатлаштириш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатлари ёки синов баённомалари тақдим этишлари керак;

 

иккинчидан, тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ўлчаш воситаларига мувофиқлик сертификатини тақдим этмаган ҳолда божхона ҳужжатларини расмийлаштиришга йўл қўйилади. Уни божхона ҳужжатлари расмийлаштирилган кундан бошлаб 2 ой давомида олиш мумкин бўлади;

 

учинчидан, ўз эҳтиёжлари учун технологик жараёнларда фойдаланиладиган импорт бўйича олиб кириладиган ўлчаш воситаларини метрологик аттестациялаш (турини тасдиқлаш) соддалаштирилган тартибда, 1 кун муддатда тан олиш тартиботлари йўли билан амалга оширилиши мумкин. Бунинг учун Миллий ўлчаш эталонлари ва миллий метрология институтлари томонидан бериладиган калибрлаш ва ўлчаш сертификатларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги келишувни (CIPM MRA) имзолаган мамлакатларнинг Миллий метрология органлари томонидан расмийлаштирилган амалдаги калибрлаш (ёки текшириш) сертификатлари тақдим этиш зарур.

 

Бу – муҳим! Баён этилган тартибни қўллаш шартларидан бири – божхона органларига (шу жумладан, учинчи шахслар томонидан) тадбиркорлик субъекти томонидан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари олиб кирилаётган товарлар мақсадли ишлатилиши ва божхона ҳужжатлари расмийлаштирилган кундан бошлаб 2 ой давомида ўлчаш воситаларини сертификатлаштириш амалга оширилиши тўғрисида кафолат хати тақдим этилиши. Товарлардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат ДСҚ ва бошқа ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.

 

Сифат менежменти тизимларини жорий этган ва миллий аккредитация тизимида аккредитация қилинган синов лабораториялардан фойдаланадиган тадбиркорлик субъектларига улар томонидан мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг мувофиқлигини декларациялаш йўли билан тасдиқлаш ҳуқуқи берилди.

 

Бундан ташқари, 2019 йил 1 январдан:

 

  • алоҳида рўйхат бўйича (шарҳ эълон қилинган пайтда очиқ ҳолда мавжуд эмас)  олиб кириладиган истеъмол товарларини мажбурий сертификатлаш фақат «Ўзстандарт» агентлиги тизимидаги сертификатлаштириш органлари, шунингдек, ЛБМА қошидаги Аккредитация маркази томонидан, янгидан аккредитация қилинган бошқа сертификатлаштириш органлари томонидан амалга оширилади;

 

  • мувофиқлик сертификатларини расмийлаштиришда такрорланувчи синовлар ўтказилиши тақиқланади ва сертификатларни беришда, идоравий бўйсунувидан қатъи назар, белгиланган тартибда аккредитация қилинган лабораториялар томонидан ўтказилган синовларнинг ижобий натижалари асос қилиб олинади.

 

Вазирлар Маҳкамаси санитария-эпидемиология ва фитосанитария вазияти номақбул бўлган давлатларнинг рўйхатини тасдиқлайди. Рўйхат мунтазам янгиланади. Рўйхатга кирувчи мамлакатлардан санитария-эпидемиология ва фитосанитария назоратидан ўтказилиши лозим бўлган маҳсулотларнинг олиб кирилиши тақиқланади.

 

Шунингдек, келажакда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида қонун бузилиши (1.04.2019 йилга қадар қонун лойиҳасини киритиш топширилди) учун жавобгарликнинг кучайтирилиши ва сифат миллий инфратузилмасини такомиллаштириш (1.09.2019 йилга қадар аниқ таклифлар киритишлари керак) кўзланмоқда.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум