Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инвентаризация вақтида ҳисобга олинмаган асосий воситалар аниқланса 2024 йил учун молиявий ҳисоботни қайси қоидалар бўйича тузиш керак Меҳмонхона хизматлари реализациясини ҳисобга олиш тартиби

Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминланади

04.05.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 30.04.2021 йилдаги “Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5101-сон қарори қабул қилинди.

У билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2021-2022 йилларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга туртки берадиган лойиҳалар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тадбирлари параметрлари;
  • 2021 йилда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг манзилли рўйхатлари.

 

Шунингдек, МИЗ ва КСЗ ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларининг ташқи инфратузилмасини қуриш ва таъмирлаш буюртмачилари белгиланди.

 

Молия вазирлиги марказий аппаратида унинг бошқарув ходимлари чекланган сони доирасида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда йирик хорижий ва маҳаллий инвестиция лойиҳаларининг инфратузилмасини молиялаштириш бўлими ташкил этилади.

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 1 сентябрга қадар 2022 йилда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш учун 150 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағларнинг халқаро молия институтлари ҳисобидан жалб этилишини таъминлаш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-12-17
  • USD:12874.86 (+0.00) сум
  • EUR:13525.04 (+0.00) сум
  • RUB:123.06 (+0.00) сум