Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил март ойида неча кун дам оламиз Ташкилотнинг молиявий ҳолатини қандай текшириш мумкин Ходим қачон моддий жавобгар бўлмайди

Махсус комиссия ижобий допинг натижаларини ҳисобга олади ва кўриб чиқади

27.02.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2018 йилдаги 141-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.   

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 3.01.2018 йилдаги ПҚ-3457-сон қарори билан Миллий антидопинг агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ташкил этилган. Бунга қадар миллий антидопинг хизмати вазифалари Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази томонидан бажарилар эди.

 

Низом Агентликнинг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулияти, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартиби, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.

 

Агентлик давлат органи ҳисобланади, у спортда допинг қўлланишининг олдини олиш ҳамда допингга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини таъминлаш ва амалга оширишда иштирок этади. Агентлик спортда допингга қарши курашиш соҳасида Бутунжаҳон допингга қарши агентлиги (WADA) ҳамда бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотларда мамлакатимизни ифода этади.

 

Агентликда қуйидаги комиссиялар тузилади: 

 

1. Дори препаратларидан терапевтик фойдаланиш комиссияси. Комиссия спортчиларнинг тақиқланган дори-дармонлар ва субстанциялардан расмий фойдаланишига рухсат этиш билан шуғулланади.  

 

2. Ижобий допинг натижаларини ҳисобга олиш ва кўриб чиқиш комиссияси. Комиссия ижобий допинг намуналарини текшириш ва масъул шахсларга нисбатан санкциялар қўллаш билан шуғулланади.

 

Агентлик фаолиятининг самарадорлиги Вазирлар Махкамасининг мутасадди комплекси томонидан доимий равишда баҳолаб борилади, баҳолаш якунларига кўра Агентлик раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш ёки тегишли интизомий жавобгарлик чоралари кўрилади.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.02.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Ленара Хикматова.

 

.

Валюталар курси

2025-03-05
  • USD:12903.33 (+0.00) сум
  • EUR:13562.69 (+0.00) сум
  • RUB:144.48 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 4 март№ 09