Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Маиший чиқиндилар янги қоидалар бўйича олиб чиқилади

11.02.2019

Рус тилида ўқиш

Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидалари тасдиқланди (ВМнинг 6.02.2019 йилдаги 95-сон қарорига қаранг).

 

Уларда қуйидагилар назарда тутилган:

  • ушбу соҳада хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар томонидан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби;
  • маиший чиқиндиларни тўплаш, сақлаш ва олиб чиқиб кетишга, шунингдек хизмат кўрсатувчи ташкилотларга доир талаблар;
  • кўрсатиладиган хизматлар учун ҳисоб-китоб қилиш ва жисмоний шахсларни, шунингдек мажбурий тўловлар бўйича қарздорликларни ҳисобга олиш тартиби;
  • қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун жисмоний шахслар томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизимини шакллантириш ва юритиш тартиби;
  • истеъмолчиларнинг, шунингдек хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

 

Ҳужжатда Президентнинг 22.11.2018 йилдаги ПФ–5580-сон Фармонида назарда тутилган хизматлар учун тўлов тўлаш тизимидаги ўзгартиришлар ўз аксини топган.

 

Чиқиндиларни олиб чиқиб кетганлик учун тўлов тўлашнинг янги схемаси жадвалда келтирилган:

 

Жисмоний шахслар

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар

Энди оммавий шартномалар асосида аҳолига хизматлар кўрсатилади.

 

 

Илгаригидек, тўлов ўтган ойдан (тўлов амалга оширилган) кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай амалга оширилади.

 

Бироқ энди жисмоний шахсларнинг тўловлари ягона транзит банк ҳисобварақларига тўланади ва кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва пойтахт ҳокимликларининг махсус ғазна ҳисобварақларига ўтказилади.

 

 

Бевосита хизмат кўрсатувчи ташкилотларга тўлов давлат-хусусий шериклик битимлари ва икки томонлама шартномалар доирасида маҳаллий ҳокимликлардан келиб тушади

Бевосита хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан шартномалар тузилади.

 

100% олдиндан тўлов шартларида хизматлар кўрсатилади

 

 

 

 

Бу – муҳим! Қуйидаги нормалар аввалгидек амал қилади:

  • истеъмолчилар аванс тариқасида тўланган тўловлар учун, ушбу даврда тегишли тарифлар ошган тақдирда, тўлов амалга оширилган санадан 12 ойдан ошмайдиган даврга қайта ҳисоб-китоб қилишдан озод этиладилар;
  • маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун юридик шахслардан қарздорлик суммасининг 0,4%и ва жисмоний шахслардан 0,1%и миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50%идан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилади.

 

Пеняни ҳисоблаш истеъмолчининг аниқлаштирилган қарздорлик (тўланмаган қарз) суммасидан, шунингдек белгиланган тартибда киритилган олдиндан тўлов ҳисобга олинган ҳолда, ҳисоб-китоб давридан кейинги ойнинг 11-кунидан бошлаб амалга оширилади.

 

Қоидаларда Экология давлат қўмитаси ҳузурида ташкил этилган санитар тозалаш марказларининг фаолиятини ташкил этиш масалалари қайд этилган. Улар истеъмолчилар, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, ҳокимликлар, фуқаролар йиғинлари ва Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ўртасида боғловчи бўғин функциясини бажарадилар.

 

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун аҳолидан мажбурий тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида келиб тушишини таъминлаш учун Мажбурий ижро бюроси масъулдир.

 

Жисмоний шахслар – чиқиндиларни олиб чиқиб кетганлик учун мажбурий тўловларни тўловчиларнинг, шунингдек уларнинг қарздорликлари ҳисоби Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида юритилади.

 

Мажбурий ижро бюроси инспекторлари Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида акс эттирилган ҳисобланган суммалар ҳақидаги ахборот асосида жорий мажбурий тўловларни ва улар бўйича қарздорликни ундирадилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.



 

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум