Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2022 йилдаги “Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари хавфсизлиги талабларини белгилашнинг умумий техник регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 726-сон қарори имзоланди.
30.06.2023 йилда кучга кирадиган регламент мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус ҳамда профессионал таълим соҳасида фойдаланиладиган матбаа маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган талабларни белгилайди.
Мактаб ўқувчиларига нашрлар:
- 1-4-синфлар;
- 5-9-синфлар;
- 10-11-синфларга мўлжалланади.
Бунда, дарсликлар қуйидаги вазнлардан ошмаслиги керак:
- 1-4-синфлар учун 300 гр.;
- 5-6-синфлар учун 400 гр.;
- 7-9-синфлар учун 500 гр.;
- 10-11-синфлар учун - 600 гр.
Ҳужжат Қонунчилик ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.12.2022 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев.