Халқ таълими, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари томонидан умумий ўрта таълим муассасалари педагогларининг намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тасдиқланди (рўйхат рақами 3058, 20.08.2018 й.).
Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).
Мактаб педагогининг иш режаси унинг йиллик иш юкламасидан иборат (43 ҳафта, ҳафталик 36 соат, кунлик 6 соат). Йиллик юклама 1 ёки 0,8 коэффициентга (синфларга боғлиқ ҳолда) кўпайтирилган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳажмидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Синфлар |
Бир ставка бўйича иш юкламаси (соат/ҳафта) |
Йиллик юклама (соат) |
1-4 |
18 |
1548 |
5-11 |
20 |
1548 |
Йиллик соатлар (1548) қуйидагиларга тақсимланади:
- ўқув-тарбия жараёни;
- ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараён.
Ўқув-тарбия соатларини ҳисоблаш учун бир йил мобайнида дарс машғулотлари олиб бориладиган ҳафталар сонига кўпайтирилган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажми олинади. Қолган вақтдан иккинчи жараён учун фойдаланилади.
Синфлар |
Ўқув-тарбия жараёни учун соатлар |
Методик таъминот ва ташкилий-педагогик жараён учун соатлар |
1-4 |
18 х 34 = 612 соат |
1548 – 612 = 936 соат |
5-11 |
20 х 34 = 680 соат |
1548 – 680 = 868 соат |
Педагогнинг иш режаси дарс жадвалига кўра унга тарификация бўйича ажратилган дарс соатлари асосида шакллантирилади.
Бу – муҳим! Методик таъминот ва ташкилий-педагогик жараён тадбирлари, шунингдек бунга сарфланган вақт бўйича ҳисоботлар талаб этилмайди, ҳисоби юритилмайди. Шунингдек педагогларнинг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Мактаб педагоглари юритишлари керак бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати белгиланди:
1) синф журнали;
2) йиллик тақвим-мавзуий режа.
3) кундалик дарс ишланмалари (конспект) дафтари.
Режа ва конспект электрон шаклда шакллантирилиши мумкин.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.08.2018 йилдан кучга кирди.
Ленара Хикматова.