Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Мактабда пуллик хизматлар: у қандай амалга оширилади

29.04.2019

Рус тилида ўқиш

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди (ВМнинг 22.04.2019 йилдаги 343-сон қарорига қаранг).

 

Қўшимча таълим беришга қаратилган пуллик таълим хизматлари мактабларнинг ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича мактаб директори ва ўқувчининг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ўртасида тасдиқланган шаклда тузиладиган шартнома асосида кўрсатилади. Директор ва педагоглар ўқувчиларни пуллик хизматларга мажбурий тартибда жалб этишга ҳақли эмас.

 

Ҳар йили мактабларда пуллик таълим хизматлари кўрсатиш йиллик режаси тасдиқланади. Унда:

  • таълим хизматлар тури (қўшимча таълим бериш йўналишлари);
  • машғулотларни ўтиш вақтлари;
  • дарс соатлари миқдори;
  • ҳар бир соат учун тўланадиган нарх миқдори. Бунда кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига тўловлар умумий нарх миқдорининг 50%и миқдорида белгиланади;
  • битта гуруҳда машғулотларда қатнашувчиларнинг сони - 35 нафар ўқувчидан кўп бўлмаган миқдорда (индивидуал тарзда машғулотлар ўтказилиши мумкин);
  • йўналишлар бўйича ўқитувчи ёки мутахассис Ф.И.О.;
  • машғулот ўтиш жойи (синфлар) кўрсатилади.

 

Йиллик режа Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайти ёки мактабларнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.

 

Таълим хизматлари нархлари Кузатув кенгаши билан келишилган ҳолда мактаб директори томонидан тасдиқланади. Тўлов ҳар ойнинг 5-санасигача (100 фоиз олдиндан тўлов) амалга оширилади. Тўлов банк бўлинмалари орқали мактабнинг тегишли Ғазначилик бўлимларида очилган шахсий ғазначилик ҳисобварақларига нақд пул ёки пул ўтказиш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Бевосита мактабда тўловни амалга ошириш тақиқланади.

 

Кузатув кенгаши бир йилда камида 2 марта ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида кўрсатилаётган пуллик хизматлар сифатини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказиб боради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.04.2019 йилдан кучга кирди.


Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум