Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Мактабгача таълим агентлиги тугатилди

05.07.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 02.07.2024 йилдаги “Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида   давлат   бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-98-сон Фармон имзоланди.

 

Мактабгача ва мактаб таълимида яхлит давлат бошқаруви тизимини ташкил қилиш, ушбу соҳадаги долзарб муаммоларни самарали ҳал этиш мақсадида Мактабгача таълим агентлиги тугатилади. 

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги зиммасига қуйидаги қўшимча функцияларни бажариш юклатилди:

  • илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
  • мактабгача таълим ва тарбия жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усулларини жорий этиш;
  • мактабгача таълимнинг ўқув режа, дастур ва ўқув-методик мажмуаларини такомиллаштириш, уларнинг умумий ўрта таълим дастурлари билан узвийлигини таъминлаш;
  • давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари орасида соғлом рақобат муҳитини яратиш ҳисобига барча болаларнинг мактабгача таълим билан босқичма-босқич қамраб олинишини таъминлаш;
  • нодавлат ва давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, уларга субсидия ва компенсациялар ажратиш ва бошқалар.

 

Агентлик фаолиятини тугатиш натижасида мақбуллаштириладиган 66 та штат бирликлари қуйидагича тақсимланади:

  • 39 та штат бирлиги - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг марказий аппаратига;
  • 14 та штат бирлиги - Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига;
  • 13 та штат бирлиги - Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагогик маҳорат марказларининг методик хизмат кўрсатиш бўлимларига берилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.07.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова